наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
19-сентябр: бизнес-ледилар байрами ва смайликнинг туғилган куни
18.09.2024

19-сентябр: бизнес-ледилар байрами ва смайликнинг туғилган куни

19-сентябр: бизнес-ледилар байрами ва смайликнинг туғилган куни
Муаллиф

19-сентябрда АҚШда автомобилларда ётадиган ўриндиқлар патентланган, Совет-Фин уруши якунланган ва совет “Ми-24” вертолёти учишга чиққан. Шу куни, 2022-йилда, Британия қироличаси Елизавета II оилавий мақбарага дафн этилган. Булар бугунги санада содир бўлган воқеалар, 19-сентябрда қандай байрамлар нишонланишини биласизми?

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Смайлик куни

Айнан 19-сентябрда америкалик информатика мутахассиси Скотт Фалман дунёга смайликлардан фойдаланишни таклиф қилди. Бу интернет орқали мулоқот қилишда ҳиссиётларни ифодалашни осонлаштириш учун эди. Ҳозирда эса биз бу – хафа, қувноқ, севиб қолган ва бошқа турли ифодали “кичкинтойлар”ларсиз қандай яшаганимизни, тасаввур қилиш қийин.

Папайя куни

Экзотик мева бўлиб, уни иссиқ мамлакатларга саёҳат қилишда татиб кўриш мумкин. Папайя Мексикадан келиб чиққан ва уни “тўқ сариқ қуёш” деб аташади, шунингдек, у вазн ташлаётганларнинг севимли меваси. Папайяда кам калория ва кўп фойда бор: у толалар, органик кислоталар ва витаминлар манбаи ҳисобланади. Папайяни диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилиши мумкин!

Саёҳат қилувчи бизнес-ледилар куни

Ёки кўп ишлайдиган ва тез-тез хизмат сафарларига борадиган аёлларнинг куни. Замонавий дунё янги қоидаларни талаб қилади, кўп аёллар эса муваффақиятли карера қурмоқда: декретда ҳам ишлаб, бошқа мамлакатларда бизнес очиб, ўз орзуларидан даромад олишмоқда. Биз эса уларга тасанно айтамиз.

Қароқчиларни тақлид қилиш куни

Агар ўғлингиз ҳовлида қароқчилар ўйинини ўйнашни ёқтирса ва “Кариб денгизи қароқчилари” филмидаги Жек Воробейга қизиқса, 19-сентябрда бу байрамни нишонлаш унга албатта ёқади. Энг яхши болалар китоблари қароқчилар ҳақида бўлиб, улар орасида “Хазина ороли”, “Питер Пен” ва бошқалар бор.

Яна бир қаҳва куни

Бугун Ирландияда қаҳва куни нишонланади, демак, алкоголсиз ирландча қаҳва рецептини бўлишадиган вақт келди. У осон тайёрланадиган ва жуда мазали ичимликдир.

Алкоголсиз ирландча қаҳва рецепти

  • Қаҳва – 150 мл 
  • Ванил экстракти – бир неча томчи 
  • Irish сиропи (ёнғоқли сироп ҳам бўлади) – таъбга кўра 
  • 20% қаймоқ – 75 мл 
  • Долчин

Тайёрланиши:

Сизга қулай технологияда қаҳвани дамлаймиз. Унга ванил ва сироп қўшамиз. Қаймоқни кўпиртирамиз ва қаҳванинг устига “шапка” қилиб қуямиз. Устидан долчин ёки мускат ёнғоғини сепамиз.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.