01.05.2025
Актёр Шоҳруҳ Ҳамдамов уйлангани айтилмоқда


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Тармоқда таниқли актёр Шоҳруҳ Ҳамдамов уйлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шоҳруҳ Ҳамдамовнинг тўйи бўлиб ўтгани ҳақида хабарлар мавжуд. Суратларда уни келин билан бирга кўриш мумкин.
Аммо ҳозирча актёрнинг ўзи бу ҳақда бирор гап айтмади. Расмда унинг ёнида келин кўйлакдаги қиз ва иккита аёлни кўриш мумкин.

Айрим фойдаланувчилар бу навбатдаги филм суратга олиш жараёнидан бўлиши мумкинлигини айтса, бошқалар актёр ростан ҳам уйланганини тахмин қилмоқда.