2-октябр: интуитив шеърият байрами ва қуёш тутилиши куни
2-октябрда Чарлз Дарвин ўзининг эволюция назариясини яратишга киришди, Тошкент-Душанбе-Гарм-Хоруғ йўналиши бўйича биринчи авиақатнов амалга оширилди ва Гвинея Франсиядан мустақил бўлди. Худди шу куни япон олимлари биологик соат функцияларини таъминловчи инсон генини топишди, илк инкассатор-робот эса сотувга чиқди. Бу шу кунда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида эди. Хўш, 2-октябр тақвимида қандай байрамлар нишонланади?
Бутунжаҳон алкоголсиз кун
Ёки алкоголизмга қарши курашга қаратилган – ҳушёрлик байрами. Бир марта бериладиган ҳаётимизга онгли қараймиз ва саломатлигимизни эҳтиёт қиламиз. Бугун кечки овқатдан кейин бир пиёла аччиқ чойнинг ўзи етарли бўлади.
Зўравонликка қарши кун
2-октябрда нишонланадиган ушбу байрам бутун дунё одамлари учун муҳим хабарни етказади: биз зўравонлик – жисмоний ҳамда ҳиссий зўравонликка қаршимиз. Шунингдек, эслатиб ўтамиз: Ўзбекистонда оилавий зўравонлик жиноят ҳисобланади. 2023-йилда бу жиноят учун 9100 дан ортиқ одам жавобгарликка тортилди.
Интуитив шеърият куни
Куз – шеърият учун энг яхши фасл. Бунга ташқаридаги об-ҳаво ва бизнинг маъюс кайфиятимиз ишора қилмоқда. Байрам шарафига кутубхонага боришни ва севимли муаллифингизнинг шеърий китобини олишни ёки ўзингиз шеър ёзишингизни таклиф қиламиз. Интуитив ва илҳом оқимида жуда гўзал сатрлар дунёга келади.
Электрон почтанинг туғилган куни
Телеграм ва бошқа мессенжерлар пайдо бўлишидан анча олдин мавжуд бўлган ўша почта манзили. 2-октябр байрами шарафига ретроспективага шўнғишингиз мумкин: муҳим бир кишига хат ёзиб, уни электрон почта орқали юборинг. Бундай хатни қабул қилувчи албатта хурсанд бўлади!
Урологлар куни
Эркаклар саломатлигини диққат билан кузатиб борадиган шифокор. Агар сизда қандайдир шикоятлар бўлса, танангизнинг “сигнал”ларини эътиборсиз қолдирманг: Тошкент ёки вилоятлардаги уролог кўригига ёзилинг.
2-октябрда қуёш тутилиши
Ўзбекистонда 2-октябрда қуёш тутилиши соат 20:42 да содир бўлади. Бу сафар у ҳалқасимон бўлади (ой қуёшни тўлиқ тўсиб қўймайди, натижада унинг атрофида ёрқин ҳалқа ҳосил бўлади). Айтишларича, энг яхши кўриниш Чили, Аргентина жануби ва АҚШнинг айрим бурчакларида кузатилади. Аммо ким билади дейсиз, ҳар ким бундай табиий гўзалликни ўзгача тасаввур билан томоша қилади.