20-сентябр: тозалик байрами ва гуруч тайёрлаш куни
20-сентябрда биринчи Канн кинофестивали бўлиб ўтди, АҚШ президенти Жон Кеннедини ўлдиришда гумон қилинган Ли Харви Освалд СССРга келди, Озарбайжон эса МДҲга қўшилишга қарор қилди. 1997-йил айнан шу кунда қўшиқчи Элтон Жон “Candle in the Wind” қўшиғи билан Британия ҳит-парадларида биринчи ўринни эгаллади, ушбу қўшиқ ҳалок бўлган малика Дианага бағишланган эди. Бу бугунги санада содир бўлган воқеалар, 20-сентябрда қандай байрамлар нишонланишини эса қуйида ўқинг.
Кутилмаган чой ичиш маросимлари куни
20-сентябр оқшомини қандай ўтказишни билмаётганлар учун ажойиб янгилик. Дўстларингизга қўнғироқ қилинг ва уларни бир пиёла чойга таклиф қилинг. Ёки қўшниларингизни мазали ва уйда пиширилган пирог билан йўқланг.
Халқаро гуруч куни
Демак, бугунги куннинг гарнири (ёки асосий таоми) нималиги ҳал қилинди! Палов тайёрлаймиз, суши буюртма қиламиз ёки мазали гуручли боул рецептини излаймиз. Гуручли боул соғлом овқатланиш рационига киради.
Тозалик куни
20-сентябрда квартирада умумий тозалаш ишлари, ҳовлида тартиб ўрнатиш айни муддао. Жараённи тезлаштириш учун эса “Uzum”дан бунинг учун керакли маҳсулотларни кўриб чиқинг. Улар тозалаш ишларини осонлаштиради.
Котиблар куни
Бугун яна бир касбнинг байрами. Котиб ёки котиба танишингиз бўлса ёки ўзингиз шу касб эгаси бўлсангиз табриклаймиз. Бу касб зарур касблардан бири, ахир котиб раҳбарнинг ўнг қўли ҳисобланади – у бутун ҳужжатлар ва ҳатто бошлиқнинг тушлигини ҳам бошқаради.
Новвойхона куни
Тошкент (ёки бошқа шаҳардаги) севимли новвойхонангизга кириш ва мазали булочка, нон ёки круассан сотиб олиш учун ажойиб сабаб. Бу жойларда кўпинча мазали нонушта ҳам таклиф этилади. Бу ҳақда бизга машҳур блогер Мадо айтиб берди.