21-сентябр: тинчлик, жарроҳлар байрами ва олма истеъмол қилиш куни
21-сентябрда Ж.Р.Р. Толкиннинг “Хоббит, ёки Бориш ва Қайтиш” китоби нашр этилган, Малта ва Белиз Британиядан мустақилликни қўлга киритган, Тайванда эса даҳшатли зилзила юз берган. Шу куни Дубайда дунёнинг энг баланд биноларидан бири – Бурж-Халифа қурилиши бошланган. Булар бугунги санада содир бўлган қизиқарли воқеалар, бугун 21-сентябрда қандай байрамлар дунё бўйлаб нишонланишини биласизми?
Тинчлик куни
БМТ ҳомийлигидаги халқаро байрам. 21-сентябрда Бош Ассамблея одамларни барча турдаги зўравонликлардан воз кечишга чақиради ва бутун дунёда отишмалар, уруш ҳаракатларини тўхтатиш тарафдори эканлигини билдиради.
Жарроҳлар куни
Имконсиз нарсани амалга оширувчи ва инсон ҳаётини сақлаб қолувчи, тиббиёт оламининг “заргарлари” ҳисобланадиган шифокорлар байрами. Ушбу мураккаб касбни танлаган барча профессионалларни табриклаймиз – сиз туфайли биз ўзимизни хавфсиз ҳис қиламиз.
Миннатдорчилик куни
21-сентябрда барча нарсалар: ота-онангизни тарбиялаганликлари учун, севикли инсонингизни ғамхўрлик ва меҳри учун, дўстларингизни қўллаб-қувватлаганликлари учун. Ва албатта ўзингизни – қийинчиликларга бардош бериб, умид ва ишончингизни йўқотмаганлигингиз учун миннатдорчилик билдирадиган кундир.
Олма истеъмол қилиш куни
Барча олма ва ундан тайёрланадиган маҳсулотларни севувчилар қадрлайдиган байрам. Бу ажойиб ва фойдали тамадди варианти, шунингдек, салат, пирог, смузи, қуймоқ ва оладяларгача тайёрлаш мумкин бўлган универсал мева.
Олмали оладялар рецепти (2 порсия)
Сули ёрмаси – 130 гр.
Тухум – 1 дона
Қатиқ – 350 мл
Сода – 0,5 ч.қ.
Туз – бир чимдим
Шакар – 1 ош қошиқ (ёки ширинлик қўшимчаси)
Долчин – 0,5 ч.қ.
Тайёрлаш:
- Қатиқ, туз ва шакарни аралаштирамиз. Сўнг тухум, сода қўшиб яна аралаштирамиз.
- Олмани майда квадрат шаклда тўғраймиз ва хамирга қўшамиз. Янчилган ёрма ва долчинни қўшамиз. Барчасини аралаштирамиз ва 5 дақиқа тиндирамиз.
- Оладяларни сариёғ ёки ўсимлик мойида қовурамиз. Асал, сметана ёки ёгурт билан дастурхонга узатамиз.
Коллеционерлар куни
Агар 21-сентябрда дам олиш кунларини қандай ўтказишни билмасангиз, бозор, барахолка ёки бувингизнинг уйига боринг. У ердан, албатта, қимматбаҳо ва ноёб нарсаларни топасиз. Хуллас, ҳар қандай коллеционер учун муносиб топилма бўлади.