22-сентябр: Кузги тенгкунлик ва Автомобилсиз кун
22-сентябр куни Миллатлар Лигасига Латвия, Литва ва Эстония қўшилган, АҚШда 90-йилларнинг энг машҳур сериали “Дўстлар”нинг премераси бўлиб ўтган, “Time worner” корпорацияси эса ТБС компаниясини 7,5 миллиард долларга сотиб олган. Бу шу кунда содир бўлган воқеалар, 22-сентябр тақвимида қандай байрамлар нишонланишини қуйида билиб олишингиз мумкин.
Кузги тенгкунлик куни
Бу байрам ҳамма жойда нишонланмайди, лекин расмий равишда кузнинг туғилган куни сифатида қабул қилинади. Ушбу кунда одатда оила даврасида йиғилишади, кузги пироглар пиширишади, паркда фотосессиялар қилишади ва шунчаки олтин фаслдан завқланишади.
Автомобилсиз кун
Бу байрам эса 22-сентябрда бутун дунёда нишонланади. Бугун сизни бир кун давомида пиёда юриш ва автомобилингизга дам беришингиз таклиф қиламиз. Қолаверса, бу ўзингиз яшайдиган шаҳарни ўрганиш ва унга сайёҳ кўзи билан қараш учун ажойиб имконият. Ёки қўшни шаҳарга саёҳат қилинг – ахир Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳри гоўзалликларга бой!
Интернет куни
22-сентябр кечки вақтини эса ижтимоий тармоқлар ва онлайн кинотеатрларда ўтказишингиз мумкин. Янги филм томоша қилинг, машҳур сериалларни қайта кўринг, Инстаграмдаги реелсълардан “завқланинг” ёки мессенжерларда дўстларингиз билан мулоқот қилинг.
Пушти ранг куни
Агар бугун қандай кийм кийишни билмасангиз, Барби рангидаги кийимларни танланг. Бу ёрқин рангларни кийиш мумкин бўлган деярли охирги ой, кейин ҳамма кузги босиқ рангларга ўтади. Айтганча, кузги трендлар ҳақида бу ерда ёзганмиз.
Каркидонлар куни
22-сентябрда нишонланадиган ушбу экобайрам дунё эътиборини йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб ҳайвон муаммосига қаратишга мўлжалланган. Ҳар йили каркидонлар турлари камаймоқда ва уларни браконерлардан ва бошқа хавфли омиллардан ҳимоя қилиш учун қўлдан келган ҳамма нарсани қилиш жуда муҳим.