24−25-август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Ҳашар “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида ўтказилади. Ундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.
Ўзбекистонда 24−25-август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Ҳашар “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида ўтказилади.
Ундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 2018-йилнинг баҳорида ҳашарлар ўтказиш бўйича ҳукуматнинг муҳим қарори қабул қилинган эди. У Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги катта йўлда ободонлаштириш ишларини олиб бораётган ўқитувчи Диана Енекеева юк машинаси остида вафот этганидан сўнг чиқарилган.
Қарор билан ҳашарлар президентнинг тегишли қарори ёки умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори мавжуд бўлгандагина ўтказилиши мумкин. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар ташкил этиш ва ўтказиш фақат ихтиёрийлик асосида амалга оширилиши мумкин.
Ҳашарлар қатъий равишда ҳашар иштирокчилари ишлаётган ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилади.
Ҳашарлар доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга солиш бўйича ишлар олиб борилади, бундан бошқа барча турдаги жамоат ишларига, шу жумладан қурилиш, таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этиш қатъиян тақиқланади.
Автомобил йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланади.