28-сентабр: Бош директорнинг байрами ва кружевали (турли) кийимлар кийиш куни
28-сентабрда биринчи тунги “Формула-1” пойгаси бўлиб ўтган, Италияда катта энергия тизимида узилиш юз берган ва “Естония” пароми Болтиқ денгизида чўкиб кетган. Шу куни Ҳиндистоннинг “Чандраян-1” космик аппарати Ойдан сув манбаини топган. Бу шу кунда содир бўлган атиги бир нечта воқеалар эди. 28-сентабрда қандай байрамлар нишонланишини эса қуйидаги мақоладан билиб оламиз.
Қутиришга қарши кураш куни
Бу байрам 28-сентабрда микробиолог Луи Пастер хотирасига бағишланган бўлиб, у қутириш – ўлимга олиб келувчи юқумли касалликка қарши ваксинани яратган. ЖССТ маълумотларига кўра, вируснинг асосий ташувчилари итлар ҳисобланади. Шунинг учун уй ҳайвонларини эмлаш жуда муҳим.
Бош директорнинг куни
Агар сиз катта компания, IТ-корпорациясида ишлаётган бўлсангиз, бугун бошлиғингизни байрам билан табриклаш учун яхши имконият. Ҳеч бўлмаганда ишчи Телеграм чатида гиф юборишингиз мумкин.
Ломбард куни
28-сентабрда буюмлар ва тилла-тақинчоқларни ломбардга топшириш шарт эмас, лекин айнан бугун дунёдаги биринчи ломбард пайдо бўлгани ҳақидаги маълумотни билиб олдингиз.
Билишга ҳақли бўлиш куни
Келинг, бугун ўзингиз ва бошқаларга нисбатан ҳалол бўлайлик: ишонинг, бу ҳаётни анча осонлаштиради. Ҳар бир инсон ҳақиқатни, ҳатто у жуда нохуш бўлса ҳам билишга ҳақли эканлигини унутманг.
Кружева (турли кийимлар) куни
2024-йилнинг мода бўйича асосий трендларидан бири. Бугун сайрга ёки учрашувга тайёрланаётганда кружевали кийимларга эътибор беринг – кўйлак, юбка ёки ҳатто сумка. Ёки кружевали кийимларни харид қилиш учун “Tashkent City Mall”га боринг – Zaraнинг янги коллексиясида кружевали кийимлар ҳам бор.