Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
3-октябр: қўзиқорин терувчилар байрами ва севимли бойфренд (йигит) куни
02.10.2024

3-октябр: қўзиқорин терувчилар байрами ва севимли бойфренд (йигит) куни

3-октябр: қўзиқорин терувчилар байрами ва севимли бойфренд (йигит) куни
Муаллиф

3-октябрда Германия бирлашган, Нью-Йоркда атом соатлари сотила бошлаган, Токиода эса “Наруто” аниме премераси ўтказилган. Шу куни совет санъаткори Армен Жигарханян, япон дизайнери Ёдзи Ямамото ва америкалик қўшиқчи Гвен Стефани дунёга келган. Бу шу санада содир бўлган муҳим ва қизиқарли воқеалар ҳақида эди. 3-октябрда дунё бўйлаб қандай байрамлар нишонланишини биласизми?

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Қўзиқорин терувчилар куни

Бу байрам 3-октябрда қўзиқорин теришга бориш, уларни қишда сақлашга тайёргарлик кўриш ёки ноёб шампинён крем-шурвасини тайёрлаш учун ажойиб имкониятдир. Келинг қўзиқоринларга бағишланган ушбу байрамни тўлақонли ва самимий ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Каштан териш куни

Бу машғулот болаларингизга албатта ёқади. Ерга дув тўкилиб ётган каштанларни териш учун яқин атрофдаги боғ ёки хиёбонга боринг, болангиз билан бирга уларни теринг. Каштанлар боғчада ёки уйда қўл санъатлари учун идеал материалдир. Тасаввурингизни ишлатиб улардан қизиқарли расмлар яратинг.

Смузи куни

Барча фуд-блогерлар, озаётганлар, детокс ва тўғри овқатланиш ишқибозларининг севимли ичимлиги куни. Агар сиз ҳам шулар қаторида бўлсангиз, вақтни беҳуда ўтказмасдан, нонушта учун фойдали “яшил” смузи тайёрлашни таклиф қиламиз.

Озиш учун смузи рецепти (1 литр):

  • 4 та пишган киви
  • 1 та банан
  • 2 стакан майда тўғралган селдерей
  • 2 стакан сув

Севимли бойфренд (йигит) куни

Бу байрам кўпчилик учун орзу қилинадиган ва Green Card ихтиро қилинган мамлакат Америкадан келган. 3-октябрда севгилингиз романтик учрашув ёки кичик совғага лойиқ. Ёки ҳеч бўлмаса Телеграм’да чин қалбингиздан бир gif юборинг.

Оилавий ТВ-шоу куни

3-октябр оқшомини оила даврасида, севимли телевизион шоуларни томоша қилиб ўтказишингизни тавсия қиламиз. Бундай ҳордиқ ҳам оила аъзоларини яқинлаштиради, ҳам бир-бирига меҳр улашишга ундайди. Чунки кўпчилигимиз иш кунида яқинларимизга вақт ажратишга улгурмаймиз.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.