30-сентябр: таржимонлар байрами ва к-поп мухлислари куни
30-сентябрда Германияда дунёдаги биринчи – Инжил китоби чоп этилган, АҚШда гидроэлектростанция ишга туширилган ва сунъий ипак – вискоза патентланган. Шу куни олим Александр Флеминг пенициллинни кашф қилганини эълон қилган, Данияда эса “Jyllands-Posten” газетасидаги пайғамбар Муҳаммадга оид ҳазил карикатуралари туфайли “карикатура можароси” юз берган. Бу шу кунда содир бўлган муҳим воқеалар эди. Хўш, 30-сентябрда нишонланадиган кузнинг биринчи ойини қандай байрамлар якунлайди?
Халқаро таржимонлар куни
Бир неча тилларни биладиган, баъзан эса полиглот бўладиган инсонлар куни. Бу мутахассислар нафақат ўз луғат бойлиги билан, балки бир тилдан иккинчисига моҳирона тарзда алмаштира олиши билан ҳайратда қолдиради. Улар буни шу қадар чиройли бажарадиларки, ҳаттоки баъзан тўхтамай ўқиш/эшитишдан завқланиш мумкин. Бунга нима дейсан, “гоогле” таржимони?
К-поп мухлислари куни
Ёки К-поп куни – Кореяда яратилган ва янги авлод, тиктокерлар ва замонавий трендларни кузатадиганларнинг қалбини забт этган мусиқа жанри байрами. 30-сентябр ҳолатига кўра, энг машҳур к-поп гуруҳлари БТС ва Блаcкпинк ҳисобланади. Айтганча, Британия қироли Карл ИИИ ҳам Блаcкпинк гуруҳининг ашаддий мухлиси.
Ёқимли адёллар куни
30-сентябр – куз фаслининг энг муҳим интерер элементларидан бири момиқ адёлларнинг байрами. Бир тасаввур қилинг, оғир иш кунидан сўнг уйга қайтганда сизни илиқ ва ёқимли адёл кутиб олишидан ортиқ ёқимли нарса бўлмаса керак. Бир пиёла чой ва сериаллар билан эса бу завқ икки баравар ошади.
Ортодонтлар куни
Бизнинг тишларимизнинг гўзаллигига жавоб берадиган аниқроғи, уларни эстетик жиҳатдан гўзалроқ қиладиган шифокорлар куни. Тишларнинг нотўғри жойлашувини тузатади, пластинкалар ва брекетлар ўрнатади шунингдек нафақат тишларнинг, балки жағнинг ҳам турли хил аномалияларини даволайди.
Подкастлар куни
Радио кўрсатувларига ўхшайдиган аудио форматидаги интервю/суҳбатлар куни. Замонавий подкастларда қаҳрамонлар ва экспертлар санъатдан тортиб дунё муаммоларигача ҳар қандай мавзуда гаплашади, лекин бу шунчалик самимий янграйдики, улар худди ёнингизда ёки сизга яқин даврада суҳбатлашаётгандек туюлади.