$3000 ойлик: Тошкентлик йигит хотин ролини ўйнаш учун қиз қидирмоқда
Olx порталида ғайриоддий эълон пайдо бўлди. Муаллиф ота-онасига кўрсатиш учун хотин қидираётганини ва бу ролга мос тушадиган қизга 2000 дан 3000 долларгача ойлик тўлашини айтган.
Olx порталида тошкентлик йигит томонидан жойланган эълон машҳурликка эришди. Унда йигит ўзига хотинлик учун рол ўйнайдиган қиз қидираётганини ёзган.
Таъкидланишича, муаллиф узоқ йиллардан бери АҚШда яшайди ва у ерда оила қуриб, фарзанд кўрган. Аммо унинг ота-онаси келини бошқа миллатдан бўлишини хоҳламайди.
Шу сабабли йигит ўзига ўзбек қиз қидирмоқда. Талабларга кўра, номзод 22-26 ёш оралиғида бўлиши ва Тошкентда яшаши керак. Унга бир ойга 2000-3000 доллар оралиғида маош берилади.
Эълон берган йигит Чилонзор туманида яшашини маълум қилган. У кимдадир шундай таниши бўлса, алоқага чиқишни сўраган. Аммо орадан кўп ўтмай ушбу эълон Olx’дан ўчириб ташланган.