AirPods қулоқчинлари 575 минг долларлик ўғирланган спорткар ва жиноятчини топишга ёрдам берди
АҚШ полицияси талон-торож қилинган, қиймати 575 минг АҚШ долларига тенг бўлган 2023 йилги Ferrariʼни AirPods қулоқчинлари туфайли топди. Бу ҳақда Apple Insider портали хабар бермоқда.
Полициячилар қулоқчинларни ёқилғи қуйиш шохобчасигача кузатиб боришди. Гумонланувчи яширинишга улгурган бўлсада, унинг шахси тезда бошқа йўқолган қурилмаси — машинадан қочиб тушаётиб тушириб юборган шахсий iPhone орқали аниқланди. Жиноятчи Уотерберилик 22 ёшли Дион Шоттен бўлиб, у ҳибсга олинган ва транспорт воситасини ўғирлашда айбланган.
Унинг шериги, 19 ёшли Кион Вебстер ҳам қўлга олинди. Тергов шуни аниқладики, иккала гумонланувчи ўғирланган автомобилни навбатма-навбат бошқарган. Уотербери полицияси бошлиғи Фернандо Спанолонинг таъкидлашича, Вебстер аллақачон автомобиль ўғирлаш ва бошқа жиноятлар билан боғлиқ еттита айбловга эга.
Қайд этилишича, автомобиль эгаси томонидан салонда қолдирилган наушниклар автомобиль ўғирловчисининг iPhoneʼи борлиги туфайли «Локатор» иловасида ўзининг аниқ геолокациясини юборишга ёрдам берди, бу эса Ferrariʼни кузатишга ёрдам берди.