наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Андижон» ФК илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
05.10.2024

«Андижон» ФК илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

«Андижон» FK илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Муаллиф

Фарғонада 20 минг томошабин қаршисида ўтган Ўзбекистон кубоги-2024 финалида водийнинг икки жамоаси «Андижон» «Навбаҳор»га қарши тўп суриб, 122-дақиқадаги гол эвазига ўз тарихида илк бор кубок соҳибига айланди ва 2025 йилда Осиё Чемпионлар лигасида қатнашадиган бўлди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Финалга бўлган қизиқиш қанчалик юқори эканлигини водийнинг уч вилояти Фарғона, Наманган ва Андижон ҳокимлари ҳам бу баҳсни томоша қилиш учун «Истиқлол» стадионига келганидан ҳам билса бўлади.

35-дақиқада наманганликлар вакили Аброрбек Исмоилов ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Муҳаммадкарим Тоиров фарқни тенглаштирди – 1:1.

116-дақиқада Андижон жамоаси Ислом Маматказиннинг голи эвазига ғалабани илиб кетгандек эди, аммо Тома Табатадзе 118-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар пеналтилар сериясига ўтадигандек эди.

Аммо бунга андижонликлар ҳимоячиси Владимир Бубаня рози бўлмади ва 120+2-дақиқадаги голи эвазига «Андижон»га ўз тарихидаги энг муҳим ғалабани келтирди. Шу тариқа, «Андижон» ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланиб, кейинги йил ОЧЛ-2да иштирок этадиган бўлди.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.