Apple Vision Pro жарроҳлик амалиётлари учун қулай экани маълум бўлди
Калифорния университети жарроҳлари кам инвазив операциялар учун Apple Vision Pro аралаш реаллик шлемини ижобий баҳолади, деб хабар бермоқда Time нашриёти.
Toping iPhone 16 Proʼни ўйинга қўймоқда! Сизни ғолибга айлантирадиган ўйин қоидалари билан танишинг
Терини минимал шикастлайдиган жарроҳлик амалиётлари пайтида жарроҳлар кесилган жойга кичик камера киритади ва тасвир ташқи дисплей ўрнига тўғридан-тўғри Apple Vision Proʼга бошқа муҳим маълумотлар билан бирга, масалан, беморнинг юрак уриши тезлиги билан узатилади.
Шунингдек, шифокорлар Apple Vision Proʼнинг юқори сифатли OLED дисплейлари туфайли бошқа AR кўзойнакларига қараганда яхшироқ мос келишини таъкидламоқда. Ҳозирги вақтга келиб университет жарроҳлари Apple Vision Pro ёрдамида йигирмага яқин жарроҳлик амалиётини ўтказдилар ва уларнинг барчаси муваффақиятли якунланди.
Қўлланиш соҳасини операция ўтказиладиган ички аъзоларнинг ҳажмли моделларини яратишга ҳам кенгайтириш мумкин. Бундан ташқари, Apple қурилмасининг муҳим афзаллиги унинг нархидир — кўзойнаклар нархи 3500 доллардан бошланади. Бу нарх тиббиёт муассасаларида қўлланиладиган мониторларга нисбатан анча паст (ўн минглаб доллар).
Toping Tech Telegram каналига обуна бўлинг! Технология ва илм-фан дунёсидаги энг сўнгги қизиқарли янгиликлар.