Comedy Club ёпилмоқда, 20 сентябрда сўнгги кўрсатув намойиш этилади
Дастур ёпилгани ҳақида «Газпром-Медиа Развлекателное Телевидение» матбуот хизмати хабар берди. Дастурнинг ижодий продюсери Гарик Харламов бу маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлади.
«Ведомости»нинг ёзишича, TNT телеканали директори Тина Канделаки аввалроқ лойиҳани қайта ишга тушириш эҳтимолига ишора қилган.
Унинг 3 сентябрдаги видеомурожаатида Харламов саҳна, мусиқа, резидентлар таркиби ва юмор учун кўплаб янги ғояларни таклиф қилгани айтилади. Шунга қарамай, канал шоуни ёпишга қарор қилган.
Ойнинг бошида «Алвидо, Comedy» ёзуви билан реклама пайдо бўлди, унда 20 сентябрда сўнгги кўрсатув бўлиши айтилган эди. Бироқ кўпчилик буни ҳазилга йўйди. Аммо якунда бу чин бўлиб чиқди.