«Дэдпул ва Росомаха» АҚШда йиғимлар бўйича «Қасоскорлар»ни ортда қолдирди
«Дэдпул ва Росомаха» кинокомикси Шимолий Америкадаги энг юқори даромад келтирган 13-лойиҳага айланди. Фильм уй прокатида 623,38 миллион доллар даромад олишга муваффақ бўлди.
Триквел расман биринчи «Қасоскорлар»ни (623,35 миллион доллар) ортда қолдирди. АҚШнинг умумий рейтингида «Дэдпул ва Росомаха» 13-ўринни эгаллаб турибди.
Картинанинг умумий даромади $1,304 миллиард долларни ташкил этган. Бу «Бошқотирма 2»дан кейин йилнинг иккинчи касса кўрсаткичи (1,676 млрд доллар) ҳисобланади.
Аввалроқ «Дэдпул ва Росомаха»нинг рақамли премьераси санаси (1 октябрь) маълум бўлган эди. Расмий равишда Disney ва Marvel бу маълумотни тасдиқламаган.