/
/
«Эмми-2024» мукофоти ғолиблари эълон қилинди: Лос-Анджелесдаги маросим натижалари
16.09.2024

«Эмми-2024» мукофоти ғолиблари эълон қилинди: Лос-Анджелесдаги маросим натижалари

Лос-Анджелесда «Эмми» телевизион академияси мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Кечанинг ғолиби FX каналининг «Шогун» тарихий драмаси бўлди.

Муаллиф
«Эмми-2024» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Сериал жами 18 та ҳайкалчани, жумладан, энг яхши драма учун мукофотни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу мукофот тарихидаги бир мавсум учун рекорд миқдордаги ютуқдир. Илгари «Шогун» иккинчи ва учинчи мавсумлар учун узайтирилган эди.

Комедия йўналишида ғалабаларнинг кўпчилиги «Айиқ» сериалига насиб этди (11 та). Мини-сериаллар орасида «Кийикча» ғолиб чиқди (6 та). Тадбирни «Шиттс Крик» сериали орқали танилган Юджин ва Дэн Леви олиб борди. Ғолиблар рўйхати қуйида келтирилган.

  • Энг яхши драматик сериал:
    «Шогун»
  • Драматик сериалдаги энг яхши эркак актёр:
    Хироюки Санада — «Шогун»
  • Драматик сериалдаги энг яхши аёл актёр:
    Анна Саваи — «Шогун»
  • Драматик сериалдаги энг яхши иккинчи даражали эркак актёр:
    Билли Крудап — «Эрталабки шоу»
  • Драматик сериалдаги энг яхши иккинчи даражали аёл актёр:
    Элизабет Дебики — «Тож»
  • Энг яхши комедия сериали:
    «Хийлалар»
  • Комедия сериалидаги энг яхши эркак актёр:
    Джереми Аллен Уайт — «Айиқ»
  • Комедия сериалидаги энг яхши аёл актёр:
    Джин Смарт — «Хийлалар»
  • Комедия сериалидаги энг яхши иккинчи даражали эркак актёр:
    Эбон Мосс-Бакрак — «Айиқ»
  • Комедия сериалидаги энг яхши иккинчи даражали аёл актёр:
    Лайза Колон-Заяс — «Айиқ»
  • Энг яхши мини-сериал:
    «Кийикча»
  • Мини-сериал/антология/телефильмдаги энг яхши эркак актёр:
    Ричард Гэдд — «Кийикча»
  • Мини-сериал/антология/телефильмдаги энг яхши аёл актёр:
    Джоди Фостер — «Ҳақиқий детектив»
  • Мини-сериал/антология/телефильмдаги энг яхши иккинчи даражали эркак актёр:
    Ламорн Моррис — «Фарго»
  • Мини-сериал/антология/телефильмдаги энг яхши иккинчи даражали аёл актёр:
    Джессика Ганнинг — «Кийикча»

Бошқа бўлимлардан материаллар