РУ
O’Z
UZS
/
/
Hamster Kombat ўйинчилари тангаларни тақсимлашдан норози: сабаб нимада?
23.09.2024

Hamster Kombat ўйинчилари тангаларни тақсимлашдан норози: сабаб нимада?

Hamster Kombat ўйинчилари тангаларни тақсимлашдан норози: сабаб нимада?
Муаллиф

Ниҳоят, 21 сентябрь кечаси Hamster Kombat ўйинчилари кутилган тангаларни — ўйин ичидаги токенларни олишди. Бироқ криптовалюталар ҳақидаги Telegram каналлардаги фойдаланувчилар фикрига кўра, кўпчилик бундан норозилигини билдирган.

Appleinsider нашри ўйинчилар нима учун пул олиши ва уни қандай сарфлаши мумкинлигини ўрганди.

Hamster Kombat ўйинида ҳақиқий пул нима учун берилади?

Ўйин яратувчилари ваъдаларига амал қилиб, 21 сентябрь куни тангаларни тарқатишди. Telegram каналларда тарқалган скриншотларга кўра, пул миқдори қуйидаги кўрсаткичларга боғлиқ: ўйинчи қанча танга тўплади ва мини-ўйинларда қанча калит ишлаб топди, дўстларини ўйинга жалб қилдими, пассив даромад ҳисобига қанча танга олди, кунлик вазифаларни бажардими ва бошқалар.

Кўпчилик энг муҳим кўрсаткич пассив даромад деб ўйларди, аммо аслида Ҳамстер Комбат яратувчилари учун таклиф қилинган дўстлар сони муҳимроқ бўлиб чиқди. Буни мантиқан тушунтириш мумкин, лекин кўпчилик нега ўйинда ишлаб топилган калитлар муҳим эканини тушунмаяпти.

Appleinsider журналисти қизиқиш учун калитларни ишлаб топишга қарор қилди. У тўртта калитни олиш учун икки соат сарфлади ва шу вақт ичида «жуда кўп реклама» кўришга мажбур бўлди. Калитларни олишнинг қийинлиги туфайли кўпчилик бу бонус учун «мукофот»дан норози бўлди. Айтганча, баъзилар тизимни четлаб ўтиб, генераторларда калитларни йиғишга уринишди. Бунинг учун ўйинчилар кейинчалик огоҳлантириш ёки тақиқ олишди.

Изоҳлар шуни кўрсатадики, оддий фойдаланувчилар — кун бўйи ТОП-100 га киришга ҳаракат қилиб, кўп вақт сарфлаганлар бошқалардан кўпроқ хафа бўлишди. Аммо кўпроқ пул ишлаш учун ўйинга янги иштирокчиларни жалб қилиш кифоя эди. Катта аудиторияга эга блогерлар учун дўстларни ўйинга жалб қилиш осонроқ бўлди.

Кўпгина оммавий ахборот воситалари Ҳамстер Комбатга шунчаки ўйин сифатида қарашга ва ундан катта пул кутмасликка чақирганди. Бундан ташқари, унинг криптовалютаси ҳар қандай вақтда қадрсизланиши мумкин.

Hamster Kombat тангаси қанча туради?

Бу ҳақда биз 26 сентябрда билиб оламиз — айнан шу кунда биржада листинг бўлиб ўтади ва HMSTR токенининг нархи маълум бўлади. Ҳозир чатларда тахминлар айтилмоқда ва токен 0,01 дан 0,1 долларгача туриши мумкин дейилмоқда. Ҳеч кимда аниқ рақам йўқ ва ҳозирча аниқ нархларга умид қилмаслик маъқул.

Агар сиз Hamster Kombat ўйинчиси сифатида жуда оз пул олсангиз, хафа бўлманг. Чунки баъзи ўйинчилар аллақачон тангалар билан пул ишлашни ваъда қилган фирибгарларга ишониб, барча тангаларини йўқотиб қўйишган.

Бошқа бўлимлардан материаллар