Hamster Kombat HMSTR криптовалютасини рўйхатдан ўтказди. Нарх фойдаланувчилар ҳафсаласини пир қилди
Криптовалюта савдоси 26 сентябрь куни тушдан кейин бошланди. Савдолар Binance, Bybit, Kucoin, Gate.io ва бошқа криптомайдонларда амалга оширилмоқда. Coinmarcetcup маълумотларига кўра, савдо бошланишида танга 0,009-0,01 доллар атрофида муомала қилинди. Ўйинчиларнинг ўртача даромади 1000 дан 4000 коингача эканлигини ҳисобга олсак, суммалар кулгили даражада паст чиқмоқда. Ҳафта бошида премаркетда тахминан шундай курс мавжуд эди, натижада ҳатто энг фаол ўйинчилар ҳам зўрға 40-50 доллар ишлаб топишди. Листингдан олдин экспертлар HMSTR курси кутилмаганда паст бўлиши ва бу кўплаб ўйинчиларни умидсизлантиришини огоҳлантирган эди.
Умидсизланишига қарамай, фойдаланувчилар барибир тангаларни сотишга шошилди. Ҳатто Telegramʼнинг ўрнатилган криптоҳамёнида ҳам носозлик юз берди (бошқа крипто-ҳамёнлардан ташқари, Ҳамстер Комбат тангаларни Telegram ҳамёнига чиқариш имконини берган эди).
Келажакда оғмахон нархи қандай бўлади?
Афтидан, нарх тахминан бир хил даражада қолади: экспертлар кескин ўзгаришларни башорат қилмаяпти. Шу билан бирга, ҳеч ким аниқ башорат беришга ботинмаяпти: нарх кўп жиҳатдан ушбу криптовалютадан оммавий равишда кўнгли қолган фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ бўлади.
Олинган пул миқдори нимага боғлиқ?
Олинган пул миқдори қуйидаги параметрларга боғлиқ: ўйинчи қанча танга тўплагани ва мини-ўйинларда қанча калит ишлаб топгани, ўйинга дўстларини жалб қилгани, пассив даромад эвазига қанча танга олгани, кунлик топшириқларни бажаргани.
Кўпчилик энг муҳим параметр пассив даромад деб ўйларди, аммо аслида Hamster Kombat яратувчилари учун таклиф қилинган дўстлар сони муҳимроқ бўлиб чиқди.
Октябрь ойида «Оғмахон»нинг иккинчи мавсуми бошланади. У ерда нима бўлади?
Яна бир янгилик лойиҳа ривожига тааллуқли. Октябрь ойида янги мавсум бошланиши ва ташқи тўлов тизимлари интеграцияси кутилмоқда. Ноябрь ойидаги режалар — янги ўйинлар ва NFTни жорий этиш. Декабрь ойида Hamster Kombat реклама тармоғини ишга туширади, шунингдек, кланлар билан рақобатлашиш имкониятини қўшади.
Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, улар иккинчи турда ўйинчиларнинг қизиқишини қандай сақлаб қолишни аллақачон ўйлаб топишган: токен нархи 11,25 фоизга ошиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда Hamster Kombat токенларини қаерда қонуний сотиш мумкин?
Ўзбекистонда токенларни фақат криптоактивлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали сотиб олиш ёки сотиш мумкин.
«Олинган HMSTR токенларини фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали, агар улар криптобиржанинг котировка рўйхатига ёки крипто-дўконнинг савдо саватчасига киритилган бўлса, сотиб олиш ёки сотиш мумкин. Эслатиб ўтамиз: ушбу турдаги токенлар жуда беқарор ва аксарият ҳолларда фойдали функциялари йўқлиги сабабли листингдан кейин тезда қадрсизланади», — дейилади агентлик сайтида.
Hamster Kombat — бу Telegram мессенжеридаги кликер ўйини бўлиб, унда ўйинчига криптобиржага эгалик қилиш ва уни ривожлантириш таклиф этилади.