HBO «Етти қироллик рицари» фильмини суратга олиш ишларини якунлади
Олти қисмдан иборат лойиҳанинг намойиши 2025 йилга мўлжалланган. Воқеалар «Тахтлар ўйини»дан 100 йил олдин содир бўлади ва Таргариенлар сулоласи билан боғлиқ бўлади.
Шимолий Ирландияда «Тахтлар ўйини»нинг янги спинофи «Етти қироллик сувори» кўрсатувининг суратга олиш ишлари ниҳоясига етди.
Олти қисмдан иборат лойиҳанинг намойиши 2025 йилга мўлжалланган. Воқеалар «Тахтлар ўйини»дан 100 йил олдин содир бўлади ва Таргариенлар сулоласи билан боғлиқ бўлади.
Кўрсатувнинг бош қаҳрамонлари сувор Дункан Баланд ва унинг қуролбардори, ўн ёшли Эгг (Эйгон, Вестероснинг келажакдаги қироли) ҳисобланади.
«Сувор» фильми ролларини Питер Клаффи, Декстер Сол Анселл, Финн Беннетт, Берти Карвел, Даниел Ингс ва бошқалар ижро этишган. Кўрсатувни ёзувчи Жорж Р. Р. Мартин ва Айра Паркер («Аждарҳо уйи») ишлаб чиқаришмоқда.
Илгари Мартин «Аждарҳо уйи» ижодкорларини муҳим сюжет йўналишини эътиборсиз қолдирганлиги учун танқид қилган эди. Сериал аллақачон учинчи ва тўртинчи мавсумлар учун узайтирилган.