“Яхши бўлиш осонми 4” мультфильми ўзбек тилида ҳам премьера қилинади
Ушбу ҳафтада “Яхши бўлиш осонми” мультфильмининг узоқ кутилган тўртинчи қисми бутун дунё бўйлаб премьера қилинади, ижодкорлар бизни севимли қаҳрамонлар ва янги саргузаштлар дунёсига қайтаришга ваъда бермоқда. “Яхши бўлиш осонми” картинаси биринчи марта 14 йил олдин чиқарилган ва ўшандан бери бу франшиза миллионлаб томошабинлар қалбини забт этишга муваффақ бўлган.
4 июль куни Ўзбекистон киноteaтрларида “Яхши бўлиш осонми 4” мультфильмининг премьераси бўлиб ўтади. Фильм Ўзбекистон киноteaтрларида бир вақтда ўзбек, рус ва инглиз тилидаги дубляжда намойиш этилади.
Мультфильмнинг илк эпизодлари комедия элементларининг ўзига хос уйғунлиги ва таъсирчан ҳикояси билан томошабинларни ўзига ром этди. Бош қаҳрамон Грю дастлаб даҳшатли суперёвуз сифатида таништирилади, лекин у уч нафар эркатой қизни асраб олгач, унинг характери аста-секин ўзгаради. Ёвуз одамдан ғамхўр отага айланиш жараёни томошабинлар қалбини забт этган.
Ва, албатта, бутун мультфильмнинг асосий қаҳрамонлари миниёнлардир. Бу кичик, сариқ, тушунарсиз мавжудотлар ўзларининг кулгили хатти-ҳаракатлари ва вазиятлари туфайли мультфильминнг ҳақиқий юлдузларига айланган. Уларнинг бемаъни ва кулгили ҳаракатлари фильмга кўплаб ҳазил-мутойиба бағишлаган, бу айниқса болалар ва катталарга манзур бўлган.