РУ
O’Z
UZS
/
/
«Юра даври дунёси 4» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди
30.09.2024

«Юра даври дунёси 4» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

«Юра даври дунёси 4» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди
Муаллиф

Фильм сюжети сайёрада қолган учта энг йирик динозаврнинг ДНК намуналарини йиғиши керак бўлган махфий изловчилар гуруҳи атрофида ривожланади.

Буюк Британияда «Юра даври дунёси: Қайта туғилиш» фильмининг суратга олиш жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда фильмнинг продюсери Фрэнк Маршалл ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Картинанинг премьераси 2025 йил 2 июлга мўлжалланган. Фильмни Гарет Эдвардс («Рогуэ Оне», «Яратувчи») режиссёрлик қилган. Бош ролларни Скарлетт Йоханссон, Джонатан Бэйли, Махершала Али, Руперт Френд ва бошқалар ижро этишган.

Фильм сюжети сайёрада қолган учта энг йирик динозаврнинг ДНК намуналарини йиғиши керак бўлган махфий изловчилар гуруҳи атрофида ривожланади. «Қайта туғилиш» сценарийси устида асл «Юра даври боғи» муаллифи Дэвид Кепп ишлаган.

Суратга олиш ишлари Таиландда ҳам олиб борилди ва жами 106 кун давом этди. Франшизанинг сўнгги фильми «Ҳукмронлик» 2022 йилда экранларга чиқиб, 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ тўплаган эди.

Бошқа бўлимлардан материаллар