«Кальмар ўйини» янги мавсуми тизери эълон қилинди: премьера 26 декабрда бўлади
Netflix «Кальмар ўйини» сериалининг янги мавсумига оид тизерни тақдим этди. Сон Ги-хун (456-рақамли ўйинчи) бош ролига «Эмми» мукофоти совриндори Ли Джон-джэ қайтди. Шунингдек, видеода янги иштирокчиларни кўриш мумкин, бироқ уларнинг юзлари кўрсатилмаган.
Netflix «Кальмар ўйини» сериалининг давомига оид тизерни намойиш қилди.
Видеоролик Netflixʼнинг расмий YouTube каналида эълон қилинган бўлиб, бир дақиқадан камроқ давом этади. Унда биринчи мавсумнинг бош қаҳрамони, 456-рақамли ўйинчи, ҳаёт-мамот мусобақасидан омон қолган ҳолда, яна катта миқдордаги пул учун курашиб, воқеалар марказига тушиб қолиши ҳақида ҳикоя қилинади.
Бу ролни машҳур жанубий кореялик актёр Ли Джон-джэ ижро этишда давом этмоқда. Шунингдек, видеода янги иштирокчиларни кўриш мумкин, аммо уларнинг юзлари кўрсатилмаган ва асосий эътибор 456-рақамли ўйинчига қаратилган. «Эмми» мукофоти соҳиби Ли Джон-джэ ўзининг Сон Ги-хун (456-рақамли ўйинчи) бош ролига қайтмоқда.
Иккинчи мавсум премьераси Netflixʼда 2024 йил 26 декабрда бўлиб ўтади. Сюжет тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган. Якуний учинчи мавсум 2025 йилда чиқиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, машҳур лойиҳанинг биринчи мавсуми 2021 йилда эфирга узатилган эди. Ҳаёт-мамот ўйинлари тез орада дунёнинг кўплаб мамлакатларида шуҳрат қозонди ва сериалнинг Жанубий Кореялик бош қаҳрамонлари жаҳон миқёсида танилди.