«Кичкина аждарҳо» фильмининг давоми номи эълон қилинди
Sony Pictures студияси «Кичкина аждарҳо» спорт драмасининг иккинчи қисми учун расмий логотипни тақдим этди. Фильм 2025 йил майида «Афсоналар» субтитри билан экранларга чиқади.
Унинг дастлабки материаллари 18 октябрь куни Нью-Йоркдаги Comic-Con анжуманида тақдим этилади. Фильмда биринчи қисмнинг юлдузи Джеки Чан, Бен Ван (келиб чиқиши Хитой бўлган америкалик) ва Ральф Маччиодан иборат актёрлар таркиби роль ўйнаган.
Фильмга Джонатан Энтуистл («Бу дунёнинг охири») режиссёрлик қилган. Сюжет тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган. Чан ва Жейден Смит иштирокидаги биринчи «Кичкина аждарҳо» фильми 2010 йилда экранларга чиққан ва жаҳон бўйлаб 359 миллион доллар даромад келтирган.