«Мисс Россия» танловида Ўзбекистонни ким тақдим этди?
«Барвиха Luxury Village» концерт залида «Мисс Россия — 2024» финали бўлиб ўтди, унда чувашиялик 18 ёшли талаба Валентина Алексеева ғолибликни қўлга киритди.
Ғалаба учун Россиянинг турли ҳудудларидан 50 нафар иштирокчи, шунингдек, ўзбекистонлик меҳмон — модель Нигина Фахриддинова кураш олиб борди.
Аввалроқ у Токиода ўтказилган «Мисс Интернешнл — 2022» танловида «Энг яхши миллий либос» номинациясида ғолиб бўлган эди.
Танловда иккинчи ва учинчи ўринларни тольяттилик Ирина Миронова ва Санкт-петербурглик Ульяна Евдокимова эгаллади.
Ғолиб Валентина мукофот сифатида 10 минг доллар, шунингдек, Мексикада ўтказиладиган «Дунё гўзали» ва «Коинот гўзали» танловларида Россияни тақдим этиш ҳуқуқини қўлга киритди.