24.09.2024
Qanot Sharq Тошкент-Тел-Авив йўналишида авиақатновларини йўлга қўяди
Тел-Авивдан Тошкентга парвозлар чоршанба кунлари, қарама-қарши йўналишда — пайшанба кунлари амалга оширилади.
Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси Тошкент ва Тел-Авив ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилишини эълон қилди.
Авиакомпаниянинг Telegram каналидаги баёнотга кўра, рейслар ноябрь ойидан бошлаб амалга оширилади.
Шу билан бирга, сайтда 31 октябрь куни бўлиб ўтадиган биринчи рейс ҳақида маълумотлар мавжуд.
Парвозлар жадвали (ҳар икки аэропорт учун маҳаллий вақт):
- Тел-Авивдан учиш — 18:00, Тошкентга етиб келиш — 01:00;
- Тошкентдан жўнаб кетиш — 19:50; Тел-Авивга етиб келиш — 23:20.
Бир томонлама чипта нархи 4,21 млн сўмдан бошланади (нарх эълон қилинган пайтда амал қилади).