“Қариқиз” филми премьера қилинади
Фильм ҳаётда ўз йўлини излаётган бўлажак шифокорнинг ҳаётий синовлари ҳақида ҳикоя қилади.
“Қариқиз” фильмининг катта премьераси 27 август куни соат 18:00 да Миллий кино санъати саройида бўлиб ўтади.
Мазкур картина Кинематография агентлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида суратга олинган. Сценарий муаллифи ва продюсер Нилуфар Худойбердиева, режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимов, оператор Музаффар Юсупов.
Фильм ҳаётда ўз йўлини излаётган бўлажак шифокорнинг ҳаётий синовлари ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон турмушга чиқиш ва ўқишни давом эттириш орасидаги муҳим танловни амалга оширади ва бу танлов ўзини оқлайди.
Фильм бош ролда Айсанем Юсупова, шунингдек, Саида Раметова, Машҳура Зулфиқорова, Толиб Мўминов, Отабек Ҳақбердиев, Беҳруз Тохиров, Саида Саидбекова каби актёр ва актрисалар роль ижро қилган.
Маълумот учун, 26 август куни Renessans кино уйида Last Media студияси томонидан шифокорлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Қариқиз” фильмининг ёпиқ намойиш ўтказилди. “Қариқиз” фильмининг қатор эпизодлари Туркияда суратга олинган.