«Рэкетир» фильми юлдузи саратон касаллигига чалинди
Таниқли қозоғистонлик актёр Мурат Бисембинга онкологик касаллик ташхиси қўйилган, деб хабар берди унинг ҳамкасби Саят Исембаев.
Видеомурожаатда Исембаев 2007 йилда «Рэкетир» фильмини суратга олиш пайтида танишган дўстига молиявий ёрдам беришни сўраган.
«Унинг онкологик хасталиги бор. Ҳозир у даволанмоқда, ишончини сақлаб турибди, ҳаммаси қўлидан келади, тузалиб кетади.
Азиз дўстлар, келинглар, уни имкон қадар молиявий қўллаб-қувватлайлик. Бизнинг ёрдамимиз унинг соғайишини тезлаштиради. Мурат, биз сен билан», — деди Исембаев.
51 ёшли Мурат Бисембин Акана Сатаевнинг «Рэкетир» криминал драмасидаги Руслан роли туфайли танилган, у Қозоғистон киноси учун катта ютуқ бўлди ва 800 минг долларлик буджетдан 1,2 миллион доллар йиғди.
Мурат Бисембин 1972 йил 11 октябрда Қизилўрда шаҳрида туғилган. У Политехника институтини қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.