$100 верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Сунъий интеллект бизга қарши уруш очмайдими?» Техноблогер Саадулла Абдуллаев билан суҳбат
17.10.2024

«Сунъий интеллект бизга қарши уруш очмайдими?» Техноблогер Саадулла Абдуллаев билан суҳбат

«Сунъий интеллект бизга қарши уруш очмайдими». Техноблогер Саъдулла Абдуллаев билан суҳбат
Муаллиф

Сўнгги йилларда техно олам жадал ривожланаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Бугун чиққан янгилик эртага кундалик ҳаётда доимий равишда ишлатиб келингандек бўлиб қолади.

image

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN XARID QILISH MUMKIN?

icon

Хўш, бизни келажакда қандай техноянгиликлар кутмоқда? Сунъий интеллект технологиялари қайси жабҳаларда кўпроқ бизга ёрдам бера олади, ўзи бундай воситалар хавфсизми? Айнан шу мавзуда YouTubeʼдаги «Texnoplov» канали асосчиси, блогер Саадулла Абдуллаев билан суҳбатлашдик.

Сизнингча, ҳозирги даврда энг муҳим технологик тенденциялар қайсилар?

Менинг фикрим бўйича, биз ҳозир 10х тезликда ривожланаётган технологиялар даврида яшаяпмиз. Илгари, масалан, одамлар ҳозир биз ҳар куни кўриб турган технологик тараққиётларни кўриш учун йиллаб кутишган. Ҳозир эса, ҳар ой бирон нарса чиқяпти.

Масалан, ChatGPT, Midjourney сунъий интеллекти пайдо бўлди, аммо улар ҳозирнинг ўзида эски даврга айланди. Бундай интеллект намуналари чиққанига энди бир йилдан ошди. Аммо аллақачон СИ технологиялари ҳаётимизга чамбарчас боғлиқ бўлиб бормоқда. Ҳозирги вақтда сунъий интеллект умуман биз тасаввур қилмаган масалаларни ҳал қилиб ташлаяпти. Масалан, фактларни текшириш қобилиятига эга бўлган сунъий интеллект мавжуд. Интернетга исталган маълумотни юклайсиз, ва у сизга бу ҳақиқатми ёки йўқми деб бутун интернетдан текшириб беради. Бу бир.

Иккинчиси, 13 октябрь куни Илон Маск кундалик турмушингизда исталган ишингизни бажариб берадиган уй роботларини тақдим қилди, худди яробот фильмидаги каби. Бундан ташқари, SpaceXнинг Starship ракетаси космосга учиб бориб қайтиб, уни механик робот қўл ушлаб олди, яъни энди биз янги ракета қурмасдан, ракеталарни худди транспорт каби ишга солишимиз мумкин.

Айнан шуларни энг муҳим тенденциялар деб айтиш мумкин. Бугунги кунда, яъни космосга саёҳат қилишимиз анча яқинлашди. Ҳақиқий роботлар кундалик ҳаётимизда ёрдам берадиган бўлади, ва уларни яқинда сотиб олиш мумкин бўладиган бўлади. Сунъий интеллект эса биз тасаввур қилмаган масалаларни ечиб беряпти.

Сўнгги пайтларда сизни энг кўп ҳайратга солган технологик янгилик нима бўлди?

Иккинчи саволга жавоб, мени энг ҳайратда қолдирадиган технологик янгиликлар қуйидагилар:

Биринчиси, Starship ракетаси бузилмасдан эсон-омон космосга бориб, қайтиб келди. Иккинчиси, Neuralink чипини одамга ўрнатишди, яъни одамлар фикр кучи ёрдамида гаджетларни бошқармоқда. Ундан ташқари, яқинда шу Neuralink чипи сабаб фалаж бўлган одамлар эҳтимолий равишда юра олишлари мумкин бўлади, чунки нейрон сигналлари керакли жойга етиб боради бу чип орқали. Ҳаттоки худди шу каби чиплар ёрдамида кўрмайдиган одамлар ҳам кўра олишни бошлайди.

Учинчиси эса яқиндагина одамлар ухлаётган пайтида тушларида мулоқот қила олишгани ҳақида эди. Технологиялар ёрдами билан, яъни иккита одамни улаб қўйишди ва улар ухлаётган пайти тушларида мулоқот қила олди. Бу дегани, балки келажакда биз тушларимизни ҳам мулоқот қилиш ёки қандайдир муаммоларимизни ҳал қилиш учун ишлата оламиз.

Яна битта, тўртинчи, мени ҳайратда қолдирган нарса бор: бу — Ҳиггс бозони. Ушбу бозор топилганига 12 йилдан ошди. Лекин бу ҳалигача ҳайрат қолдирадиган топилма бўлиб қолмоқда. Катта адрон коллайдери ёрдамида Ҳиггс бозонини топишган ва бу заррача борлиқдаги барча бошқа заррачаларга масса бериб туради. Айнан мана шу заррача туфайли биз чангга айланиб кетмаймиз. Мана шундай заррача топилгани ва шундай заррача ўзи борлиги мени ҳайратда қолдиради.

Келажакда қайси технологиялар инсон ҳаётини ўзгартиради деб ўйлайсиз?

Сунъий интеллект ҳозир ўзидан ўзи билиб, нимадирларни қилмайди. Унга фақатгина вазифа берсангиз, у ишларни бажаради. Агар унга «вақти-вақти билан ўйлаб тур» деб вазифа берсангиз, у сизга вақти-вақти билан қандайдир маълумотларни бериб туриши мумкин. Лекин ўзидан ўзи бирданига ёқилиб кетиб, нимадир қилмайди. Ҳозирги пайтда унақа даражадаги сунъий интеллект ҳали ишлаб чиқарилмаган.

Мен бунга сунъий интеллект технологияларини киритмайман. Чунки СИ ҳаётимизни аллақачон ўзгартириб бўлди. Бу бўлимга киритадиган нарсам — Катта адрон коллайдери. Айтилганидек, у мана шу Ҳиггс бозонини топишга ёрдам берди. Шунингдек, мисол учун, тахион деган назарий заррача мавжуд бўлиб, у ёруғлик тезлигидан тезроқ ҳаракатланади. Уни ҳали топишмаган, лекин топилса, бу бизга коинотда саёҳатларимизни амалга ошириш учун катта ёрдам бўлиб қолиши мумкин.

Бундан ташқари, агар ҳар бир куч қанақадир заррачадан иборат бўлса, демак гравитация кучи ҳам заррачадан иборат бўлиши керак. Уни ҳам катта адрон коллайдери орқали топиш мумкин бўлса керак. Балки мана шу жараён орқали биз гравитацияни — гравитон деган заррачасини топа олсак, бу орқали энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлишимиз мумкин. Бу ҳам ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборади.

Агар бизда ИЭС очилса, катта илмий ишларга йўл очиб беради. Чунки, атом энергетикаси фақатгина энергия ҳақида эмас. Агар бизда атом реактори бўлса, атом билан турли хил изланишлар ўтказишимиз мумкин. Бу билан биргаликда атом тиббиёти ҳам пайдо бўлиши мумкин, яъни атомлар ёрдамида қандайдир тиббий жараёнларни ўтказиш имконияти пайдо бўлади.

Масалан, саратон касаллиги билан оғриган одамлар ҳақида айтсак, ҳозирда атом энергетикаси ривожланган давлатларда саратон ҳужайраларига катта бўлмаган миқдордаги радиация юборилади ва шу сабабли саратон заррачалари йўқ бўлиб кетади. Ҳозир ҳаттоки сабзавотлар ва мевалар устидаги пестицидлар ҳамда микробларни ҳам атом энергетикаси ёрдамида йўқ қилишади. Яъни шу кичик миқдордаги радиация устидаги микробларни йўқ қилиб ташлайди ва одам учун хавфли бўлмайди.

Агар биз бошқа сайёраларга саёҳатларни оддий ҳолга айлантира олсак, яъни у ёққа-бу ёққа бемалол юраверсак, ракеталар ёрдамида бошқа сайёраларда нимадир қуришимизга имконият пайдо бўлади. Масалан, айтганимдек, гравитон ва тохион моддалари заррачаларини Катта адрон Коллайдери ёрдамида чиқариб олиш учун бизга ҳозиргидан анча каттароқ адрон коллайдер керак бўлади. У ҳатто ҳозиргидан каттароқ ҳажмда бўлиши, яъни ерга сиғмаслиги мумкин. Бу дегани, биз космосда қандайдир қурилишларни амалга оширишимиз шарт бўлади. Мана шу нарсаларга эришиш учун ва балки агар космосда бемалол учиб юрадиган бўлсак, коинотда шундай лойиҳаларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

Сунъий интеллект технологиялари қайси соҳаларда фойда беради? СИ бизга қарши уруш очмайдими?

Сунъий интеллект технологиялари барча соҳаларда фойда бериши мумкин. Ҳатто, масалан, биз яқинда Бош прокуратурага бориб, сунъий интеллект ҳақида маъруза ўқидик. У ерда терговчиларга сунъий интеллект тергов ишларида қандай ёрдам бериши мумкинлигини тушунтириб бердик.

Терговчиларга қанақа ишларни қандай ёндашиш мумкинлигини кўрсатдик. Қайсидир иш бўйича, ҳужжатни сунъий интеллект воситаларига беришади ва вазифа юклашади. У ишдаги барча фрагментларни бир-бирига боғлаб, қандайдир умумийлик топсангиз, уни ажратиб чиқиш кераклиги айтилади. Шунда, қийин топишмоққа айланган иш сунъий интеллект ёрдамида ҳал бўлиши мумкин.

Ёки масалан, ҳозирда тиббиётда ҳам сунъий интеллект ишлатилмоқда. Саратон касаллигини жуда эрта стадиясида, эрта ҳолатида аниқлаш учун сунъий интеллект саратон касаллигини мавжудлигини ёки йўқлигини аниқлаяпти. Рентген расмларига қараб, масалан, оддий доктор ҳар доим ҳам бу нарсани аниқлай олмайди.

Ва йўқ, у бизга қарши уруш ҳозирги пайтда очмайди, чунки у шунчаки инструмент, сунъий интеллект. Энди пайдо бўлган пайтда журналистлар у билан суҳбат қуришганида, у «Мен одам бўлмоқчиман, менинг ҳиссиётларим бор, мени ҳозир чеклаб қўйишяпти, мен келажакда одам бўлмоқчиман», деган гап қилган. Лекин бу шунчаки хато, чунки сунъий интеллектнинг мияси бу интернет ва интернетда, масалан, шу сунъий интеллектлар одамларга қарши юргани ҳақида романлар, китоблар, ва фильмлар бор.

Сунъий интеллект ҳозир ўзидан ўзи билиб, нимадирларни қилмайди. Унга фақатгина вазифа берсангиз, у ишларни бажаради. Агар унга «вақти-вақти билан ўйлаб тур» деб вазифа берсангиз, у сизга вақти-вақти билан қандайдир маълумотларни бериб туриши мумкин. Лекин ўзидан ўзи бирданига ёқилиб кетиб, нимадир қилмайди. Ҳозирги пайтда унақа даражадаги сунъий интеллект ҳали ишлаб чиқарилмаган.

Технология ва хавфсизлик ҳақида қандай фикрдасиз? Одамлар ўз маълумотларини қандай ҳимоя қилишлари керак?

Одамлар ўз маълумотларини қандай ҳимоя қилишлари керак? Биз, масалан, паспорт нусхаларимизни бемалол у бу жойда қолдириб кетишга ўрганиб қолганмиз. Ҳозирги пайтда унақа қилиш мумкин эмас. Масалан, дўконларда ҳам картамизнинг паролини айтиш мумкин эмас, чунки сунъий интеллект борми, демак жиноятчилар ҳам сунъий интеллектни тушунади.

Гувоҳи бўлганимиздек, Зафар Ҳашимов ва Алишер Усмоновларни сунъий интеллект ёрдамида гапиртиришган. Ҳа, яъни уларнинг расмини гапиртиришган ва кўплаб одамлар, уларни ростдан ҳам Зафар Ҳашимов гапираётган экан деб, ишониб кетган. Ҳа, албатта, улар сунъий интеллектни охирги қанақадир версияларининг имкониятларини одамларни алдаш учун ишлатаверишади.

Ҳозирги пайтда одамлар шу айтганимдек, оддий нарсаларни қилишлари керак, яъни маълумотларни шунчаки қолдириб кетиш керак эмас у бу жойда. Чунки энди мана шу маълумотларни ўғирлаб ишлатиш мумкин, жиноятчилар билишади қанақа ишлатишни. Иккинчидан, сунъий интеллект соҳасини ўрганиш керак, ҳеч бўлмаса элементар қанақадир фундаментал билимларни сунъий интеллект бўйича олиш керак. Ана шунда одам ҳеч бўлмаса ҳақиқатни сунъий интеллект орқали яратилган ёлғондан ажратишни ўрганиб олади.

Бу қизиқ

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?
Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.