Янги йилга қандай смартфон совға қилган маъқул? Энг зўр вариантларни йиғдик
Биринчи қаторнинг ҳамма брендлари аллақачон асосий смартфонларини чиқаришга улгурди - демак, Янги йилга ўзингизга ёки яқинларингизга нима сотиб олиш ёки совға қилишни танлашнинг ҳозир айни вақти. Йилнинг асосий янгиликларини танладик ва уларни қулай нархларда қаердан сотиб олиш мумкинлигини топдик.
iPhone 16 Pro
Экрани: 6,3 дюм, 1206 х 2622 ўлчамдаги аниқликда, пиксель зичлиги 460 ppiга тенг.
Процессори: А18 Pro (частотаси 4,05 ГГцли 2 та ядрога, частотаси 2,42 ГГцли 4 та ядрога эга).
Оператив хотираси: 8 ГБ.
Ўрнатилган хотира: 128 ГБ, 256 ГБ, 512 ГБ, 1 ТБ.
Камералари: 48 Мp (ф/1.8, асосий), 48 Мp (ф/2.2, ультракенг сенсорли), 12 Мp (ф/2.8, телефото).
Аккумлятори: 3582 мАсоат.
Янги смартфонлар қатори учун Аpple Cаmera Cоntrol тугмасини тақдим этди. Бу кичик моделдан тортиб Pro Maxгача бўлган барча iPhone 16ларда мавжуд бўлган муҳим янгиликдир. Клавиатураси кўп функцияли: свайплар ва ҳар хил босиш кучини танийди. Шундай қилиб, суратга олиш учун созламаларни танлаш ва расмни катталаштириш мумкин.
Олдинги авлодларга нисбатан бошқа ўзгаришлардан - Про-сериясининг экран рамкаси юпқалашган ва шу сабабли экран диагонали энди 6,3 дюймни ташкил қилади. iPhone 16 Pro узоқ вақт ишлайдиган янги А18 Pro чипида ишлайди. Бу “темир” ҳатто компьютер ва консоллардан смартфонларга ўтган катта ўйинларни ҳам ишга тушириш имконини беради, масалан, Death Stranding, Resident Evil 8 шулар жумласидандир. Шунингдек, Аpple Аpple Intelligence сунъий интеллект имкониятларига эътибор қаратади, аммо унинг ҳозирча барча функциялари ҳам мавжуд эмас, борлари ҳам фақат АҚШдадир.
16-авлод Cаmera Cоntrol сабаб янги таассуротлар уйғотди, бундан ташқари, iPhoneдаги суратлар сифати ҳар доимгидек ажойиб. Бунга учта: 48 Мpли асосий, 12 Мpли (сифатни йўқотмасдан катталаштириш имконини беради) телефото, шунингдек, 48 Мpли ультракенг фотосенсор жавоб беради.
Samsung Galaxy S24 Ultra
Экрани: 6,8 дюмли, 1440 х 3120 аниқликдаги ўлчамда, пикселлар зичлиги 505 ppi.
Процессори: Qualcomm Snapdragon 8 Gen 3 (3,39 ГГцли 1 та ядро, 3,1 ГГцли 3 та ядро, 2,9 ГГцли 2 та ядро).
Оператив хотира: 12 ГБ.
Ўрнатилган хотира: 256 ГБ, 512 ГБ, 1 ТБ.
Камералари: 200 Мp (ф/1.7, асосий), 10 Мp (ф/2.4, телефото), 50 Мp (ф/3.4, перископ сенсор), 12 Мp (ф/2.2, ультракенг).
Аккумлятори: 5000 мАсoaт.
Барча йирик брендлардан фақат Samsung стилусли смартфон ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда. Қолаверса, компания S Penни Ultra сўзи бўлган флагман моделининг асосий белгиси қилиб олди.
Стилус ҳақиқатан ҳам қулай: қўлда тезкор қайдлар қилиш, тақдимотларда муҳим жойларни четлаб ўтиш ёки таъкидлаш, тасвирларни таҳрирлаш - нима қилсангиз ҳам, буларнинг ҳаммасини бармоқда эмас, балки С Pen ёрдамида бажариш осонроқ.
Модель шунингдек дизайни билан ҳам ўзига жалб қилади: тўғри қирралар С24 Ultraга қатъийлик беради. Қурилма почтага жавоб бериш, тақдимотларни кўриш, жадвалларни қидириш ва иш орасидаги танаффусларда яқинлар билан алоқада бўлишда смартфон керак бўлган ишбилармон одамлар учун девайс сифатида тақдим этилади. Ультранинг ҳақиқатан ҳам муросасиз асоси мана шунда: 6,8 дюймли ажойиб дисплей, кучли Snapdragon 8 Gen 3 чипи, бутун 12 ГБ оператив хотира ва 1 ТБ гача ички жой. С24 Ultra ҳар қандай фойдаланиш сценарийларига тайёр.
Агар стилус талаб қилинмагудек бўлса, умуман олганда кичикроқ смартфон хоҳласангиз, унда С24 га эътибор қаратинг. Уларнинг учта: 6,3 дюймли экранли оддий, 6,7 дюймли Плюс, шунингдек FE (бироз арзонлаштирилган модель) версиялари мавжуд.
Xiaomi 14T Pro
Экрани: 6,67 дюймли, 1220 х 2712 аниқликдаги ўлчамда, пикселлар зичлиги 446 ppi.
Процессори: MediaTek Dimensity 9300+ (3,4 ГГцли 1 та ядро, 2,85 ГГцли 3 та ядро, 2.0 ГГцли 4 та ядро).
Оператив хотираси: 12/16 ГБ.
Ўрнатилган хотираси: 256 ГБ, 512 ГБ, 1 ТБ
Камералари: 50 Мp (ф/1.6, асосий), 50 Мp (ф/2.0, телефото), 12 Мp (ф/2.2, ультракенг).
Аккумулятори: 5000 мА/соат.
Xiaomi арзон нархларда “кўп смартфон” тақдим эта олиши билан машҳур. Бу йил кузда чиқарилган 14Т Pro бунга ажойиб мисол бўлади. Унда 1220 х 2712 аниқлик ўлчамига эга 6,67 дюймли ёрқин дисплей, MediaTek Dimensity 9300+ тезкор чипи, 12 ГБли оператив хотира ва 256/512 ГБ ёки бутун 1 ТБ ўрнатилган. Ва буларнинг барчаси яхшигина пул бўлади.
Йиллар давомида Xiaomi смартфонлари ўзининг ноёб услубига эришди - юқори чап бурчакда катта камералар блокига эга минималистик орқа қопқоқ. Бундай ўлчам қатъий ва қимматбаҳо кўринади.
Шунингдек, Xiaomi 14 ҳам яхши танлов бўлади - флагман 2023 йилда чиқарилган, аммо барча вазифаларни аъло даражада уддалайди. Шунингдек, смартфон бироз ихчамроқ, чўнтакда олиб юриш ҳам қулай.
Samsung Galaxy Z Flip 6
Экрани: асосийси - 6,7 дюйм, 1080 х 2640 аниқликдаги ўлчамда, пикселлар зичлиги 426 ppi; ташқи - 3,4 дюйм, 720 х 748 аниқликдаги ўлчамда, зичлиги 306 ppi.
Процессори: Qualcomm Snapdragon 8 Gen 3 (3,39 ГГцли 1 та ядро, 3,1 ГГцли 3 та ядро, 2,9 ГГцли 2 та ядро, 2,2 ГГцли 2 та ядро).
Оператив хотираси: 12 ГБ.
Ўрнатилган хотираси: 256 ГБ, 512 ГБ.
Камералари: 50 Мp (ф/1.8, асосий), 12 Мp (ф/2.2, ультракенг).
Аккумулятори: 4000 мА/соат.
Букланадиган смартфонлар анча арзонлигича қолмоқда, аммо аста-секин оммалашиб бормоқда. Flip 6 модели - қизиқарли сегментга кириш учун ажойиб чипта. Бренд танилган, олтинчи авлод қурилманинг болалар яраларидан халос бўлганини англатади. Нархи эса бундай смартфондан оладиган янги таассуротларни ҳисобга олганда жуда маъқул.
Бу ерда асосий дисплей 6,7 дюймли диагоналга эга (янгиланиш частотаси 120 Гц). У талаб қилинмаганда 3,4 дюймли диагоналли қўшимча экранда ҳам хабарномаларни ўқиш ёки об-ҳавони кўриш мумкин бўлади.
Смартфон Snapdragon 8 Gen чипида 12 ГБ оператив хотира билан ишлайди, шу сабабли тезкорлик ҳақида ташвишланишга ҳожат ҳам йўқ.