наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Вазир сифатида ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмасман» — Озодбек Назарбеков
09.10.2024

«Вазир сифатида ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмасман» — Озодбек Назарбеков

«Вазир сифатида ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмасман» — Озодбек Назарбеков
Муаллиф

Маданият вазири Озодбек Назарбеков интервьюда ижодкорларни мутлақ эркин қўйиш тарафдори эмаслигини айтди. «Ҳар бир ижодкор маънавий қурол. У кимнингдир мақсади йўлида хизмат қилмаслиги керак. Айни дамда тартиб ва чекловлар ҳеч кимнинг ҳуқуқини поймол қилмаслиги шарт», — деди вазир.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков «Янги Ўзбекистон» газетасига интервью берди. Интервю давомида вазир санъаткорларга бериладиган лицензия ҳақида гапириб ўтган.

Назарбековнинг қайд этишича, тахминан 7−8 йил аввал санъаткорлар йилига 20−30 миллионгача бож тўларди. Бугун ўша биринчи категориядаги санъаткорлар йилига 6 миллион давлат божи тўлайди. «Яъни санъаткорлардан солиқ ундириш учун лицензия жорий қилинган. Бу жиҳат ҳам доим баҳсларга сабаб бўлиб келяпти», — дейди у.

«Ижодкорлар даромадини назорат қилиш, очиқ, шаффоф тарзда солиқ тўлаш тизими ҳақида иш олиб боряпмиз. Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда адолатли механизм ишлаб чиқишни мақсад қилганмиз. Чунки Тошкент шаҳридаги бутун юртга, керак бўлса, хориждаги мухлисларга эга санъаткор билан олис тумандаги ижодкор бирдек солиқ тўлаши адолат мезонига доим ҳам мос келмайди. Шу боис, ижодкорлар учун солиқ турини жорий этиш масаласи энг оғриқли нутқа», — деди вазир.

Маданият вазирининг таъкидлашича, лицензияларни олиш, бекор қилиш масаласи, асосан, ўша даврда санъаткорларнинг одоб-ахлоқига боғлиқ ҳолда кўриб чиқилган. «Очиғи, аввал лицензияни олиш, бериш ижодкорларни бошқаришнинг ўзига хос усули бўлган. Ҳозир лицензияни бекор қилишни суд қарори билан амалга ошириш назарда тутилмоқда. Бунинг учун Адлия вазирлиги муайян талабларни ишлаб чиққан», — дея қайд этди у.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.