13.11.2024
Афғонистонда юз берган зилзила кучи Сурхондарёда ҳам сезилди
![Афғонистонда юз берган зилзила кучи Сурхондарёда ҳам сезилди](/storage/articles_sm/5271/oaf87wgp9OC3Znr4vBKtXJQhls2ytCCu.webp)
![Шохзамон Шухратов](/storage/authors/zzlWR1wE13KnvWBRyBOB727GE2UHWfzF.webp)
Автор
Шохзамон Шухратов
Чоршанба куни Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда ҳам сезилди (2 балл).
13 ноябрь кунлари Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Ер силкиниши Тошкент вақти билан 10:13 да рўй берган. Унинг координаталари: 36,4 градус шимолий кенглик; 71,2 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 5,8. Чуқурлик — 100 км. Эпицентр — Тошкентдан 568 км жануби-ғарбда.
Ер қимирлаши, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида 2 баллик куч билан сезилди.