РУ
O’Z
UZS
/
/
18-август: турмуш ўртоқлар байрами ва Ўзбекистон ҳаво флоти куни
23.09.2024

18-август: турмуш ўртоқлар байрами ва Ўзбекистон ҳаво флоти куни

18-август: турмуш ўртоқлар байрами ва Ўзбекистон ҳаво флоти куни
Муаллиф

18-августда олимлар қуёш спектрида гелийни аниқлаган, Россияда “телевидение” тушунчаси жорий қилинган, АҚШда эса Набоковнинг машҳур “Лолита” китоби таржима қилинган. Бугун – 18-августда яна қандай муҳим воқеалар ва байрамлар борлигини – қуйидаги мақоладан ўқиб билиб олинг.

Ўзбекистон ҳаво флоти куни

Ҳар йили август ойининг учинчи якшанбасида нишонланадиган байрам. Бу кун осмонни қарийб ҳар куни кўришга муваффақ бўладиган ва самолётларни хавфсиз парвоз қилдириш учун ишлайдиган барча инсонларни бирлаштиради. Авиация – ҳар бир мамлакатнинг тараққиётини тезлаштирадиган асосий кучлардан бири ҳисобланишини ҳам ёдда тутиш керак.

Турмуш ўртоқлар куни

Севимли инсонингиз билан ёлғиз қолиб вақт ўтказиш учун ажойиб сабабдир. Барча ташвиш ва ишларни четга суриб, болаларни қариндошларга жўнатиб, парк, пикник ёки ресторанда учрашув уюштиринг. Бундай анъаналар ҳар қандай муносабатлар учун фойдалидир.

Географлар куни

Бугун севимли география ўқитувчингизни табриклаб, болажонлар билан глобусни томоша қилиш ёки саёҳатларни режалаштириш мумкин. Табиатга чиқиш ёки яқин шаҳарлар бўйлаб сафарга бориш ҳам яхши фикр. Бу руҳий ва жисмоний тикланиш учун ажойиб имконият.

Спорт куни

Бу байрам Қозоғистонда нишонланади, лекин бизда ҳам соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватловчилар ва спортни севувчилар борлиги учун келинг, биз ҳам бу кунни нишонлаймиз. Эрталаб югуришга чиқинг, ёга ва пилатес билан шуғулланинг (видео дарслар орқали), бассейнларга сузинг ёки фитнес-клубга боринг. Бу ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатликка соғлом ҳисса қўшишдир.

Умумий тил топиш куни

Баъзан топиш қийин ва йўқотиш осон бўлган тил. Байрам муносабати билан бутун кун давомида сезгирлик ва эмпатия кўрсатиш, яқинларингиз ва ҳатто таниш бўлмаган инсонларнинг хоҳишларини эшитишга ҳаракат қилинг. Ишонч билан айтаманки, бу сизга ва қолаверса қолганларга ҳам ёқади.

Бошқа бўлимлардан материаллар