наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
2024 йилнинг интерьер трендлари: қандай ранглар, декор ва матолар модада бўлади
19.09.2024

2024 йилнинг интерьер трендлари: қандай ранглар, декор ва матолар модада бўлади

2024 йилнинг интерьер трендлари: қандай ранглар, декор ва матолар модада бўлади
Муаллиф

Атрофингизни ўзгартириш ва квартира/уйда орзуингиздаги интерерни яратиш – ҳар қандай мавсумнинг энг ёқимли анъаналаридан биридир. Биз хоналар дизайни ҳақидаги азалий саволга жавоб беришга ва Ғарб дизайнерлари маъқуллаган 2024 йилги интерьер трендлари рўйхатини эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик. Эслатмаларда сақлаб олишни унутманг.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Вазмин ҳашамат ва кўп қатламлар

Яқинда урфга айланган «вазмин ҳашамат» тренди нафақат мода подиумларига, балки 2024 йилги интерер дизайнига ҳам кириб келди. Унинг асосий хусусиятлари: қиммат ва текстурали матолар, юқори сифатли ёғоч ва нафис мебеллар (ихчам нақшлар ва қўшимчалари бўлган).

Интерьердаги  «кўп қатламли» эффектга деталлар ёрдамида эришиш мумкин. Мисол учун, агар уйингизда жуда «сокин» деворлар бўлса, интерерингизга контраст декор элементлари – ёрқин принтлар, анъанавий ўзбек нақшлари, фреска гул қоғози ёки пейзажли панноларни қўшишингиз мумкин.

Монохром ва табиий палитра

Бир рангда қилинган квартиранинг декори яна бир машҳур усул бўлиб, у бир хил рангни «қатламлаб» монохром хонани яратишдан иборат.

«Бу жуда ўзгача гўзал кўринади: сиз ҳамма диққатни девор рангига эмас, текстуралар, материалларга қаратиб, интерьерда мебелни асосий кўзга ташланадиган элемент бўлишига имкон яратасиз», – деб дизайнер Жереми Брент тренднинг афзалликларини  таъкидлайди.

2023-йил яна бир интерер тренди – табиий палитрадир. Осмон, ер, олов ва ўсимликларнинг ранглари дизайнерлар учун асосий базага айланиши ажабланарли ҳол эмас аслида. Чуқур, бироз бўғиқ ранглар бизни табиатга яқинлаштириб, хонани уйғунлаштиради. Аммо бу энди ёрқинликдан бутунлай воз кечишимиз керак дегани эмас – ёрқин ранглар энди мебель ва текстиллар каби акцентларда қўлланилади.

Мода ранглари: подиумдан маконга

Мода ҳафталиги ва мода дизайнерлари коллекцияларида кўрган мавсумнинг энг замонавий ранглари аллақачон интерерда ҳам актив қўлланилмоқда. «Пантоне» ранг институти томонидан эълон қилинган 2024 йилнинг асосий ранглари ҳам уй интерерларида фаол қўлланилмоқда.

«Биласизми, ўтган йили қизил ранг мода саҳнасида ҳукмронлик қилган эди ва мен унинг интерерда кенг тарқалганини кўрдим. Эҳтимол, уни Латте ранги билан аралаштириб кўриш керакдир?», – деб изоҳ берди дизайнер Жой Моллер.

Ретро ёритиш

Ретро ёритиш ҳам 2024-йилги трендлар рўйхатига киритилган ва бу шунчаки эмас: винтаж лампалар, чироқлар ва пол лампалари хоналарга маълум бир «вайб» ва сирли муҳит яратиб, уларни янада қулай қилади ва вазмин ҳашамат трендига жуда мос келади. Агар сизда 50-60-йиллардаги антиқа буюмлар сақланиб қолган бўлса, ҳеч бўлмаганда замонавий интерер учун улардан халос бўлишга шошилманг.

Ваннадаги чизиқлар ва геометрия

Чизиқлар – ҳаммом ва ҳожатхоналарнинг интерери учун янги ечимдир. Душ хонасидаги «чизиқли» деворлар ёки плиткалар шўх кайфиятни яратиб, ҳатто энг кичик хонани ҳам кенг кўринишига ёрдам беради.

«Бу дизайнда анъанавий, аммо айни пайтда замонавий оҳанг бор. У консерватизм ва новаторликнинг мукаммал уйғунлигидир», – дея таъкидлайди мутахассислар.

Бундан ташқари, сиз бошқа исталган геометрик нақшларни  кўриб чиқишингиз мумкин – улар оч ва кўк рангларда ҳожатхоналарда қўллашга мос келади.

Аксессуарлар: мармар ва ёғоч

Қимматбаҳо ва «абадий» материаллардан тайёрланган аксессуарлар уйингизга характер ва ўзига хослик бағишлайди. Мехмонхонангизни мармардан ясалган атиги битта лаган ёки кофе столи қанчалик ҳайратда қолидирадиган даражада ўзгартиришини ўзингиз гувоҳи бўлинг.

Тўқ рангли ёғоч панеллар билан безатилган деворлар қулайлик ва хавфсизлик муҳитини яратиб, «бўйдоқлар макони» ни оилавий гўшангага айлантиради. Аммо агар сиз ҳозирда тежаш режимида бўлиб, ҳақиқий ёғочни сотиб ололмасангиз, ёғочга имитация қилдирилган гул қоғозини ҳам қўллашингиз мумкин.

Тактил ва ёқимли тўқималар

Дизайндаги энг машҳур трендлардан бири текканда ёқимли нарсалардир.  Матолар алоҳида қизиқиш уйғотади: табиий пахта, зиғир ва ҳатто жун материаллар. Улардан пардалар тикиш, мебель қопламаларини яратиш мумкин.

Дизайнерлар, шунингдек, интерерда мос келмайдиган тўқималарни бирлаштиришни яхши кўрадилар. Масалан, гипсли деворларни ёғочли шифт ва поллар билан. Бу хонани янада эркин ва ҳажмли қилади.

«Қадимги» услубидаги отделка ҳозирда янги, силлиқ ва порлоқ услубли отделкадан кўпроқ талабга эга. Бу интерерни янада бой, олижаноб ва «асрлар давомида» услубида бўлишига ёрдам беради.

Ноёблик ва экологик

Оилавий антиқа буюмлар, муаллифлик буюмлари, винтаж ва санъат буюмлари каби ноёб аксессуарлар интерерга «ажиблик» баҳш этиб, уни ўзига хос қилади. Бу уйингиз дизайнидаги сўнгги, аммо улкан аҳамиятга эга бўлган қисмидир.

Интерерда экологик маҳсулотлардан фойдаланиш нафақат тренд, балки соғлиғимиз учун ҳам анча фойдали ҳисобланади. Ротанг, қамиш ёки лухдан ясалган мебеллар нафақат ёзги уйларда, балки квартирангизда ҳам ажойиб кўринишга эга бўлиб, ҳатто сизни маҳалланинг энг ғамхўр кишиси сифатида улуғлайди.

Футуризм ва инновациялар

Квартиралар дизайнига аста-секин кириб борадиган яна бир интерер дизайни тренди замон билан ҳамнафас бўлишни афзал кўрганларга мос келади. У ультра замонавий мебелларда, шунингдек, қайта ишланган пластмасса каби инновацион материаллар билан ишлаб чиқилган аксессуарларда ифодаланади.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.