Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Интерьерни бузадиган 10 та хато. Дизайнер Екатерина Полюдова ҳикоя қилади
12.11.2024

Интерьерни бузадиган 10 та хато. Дизайнер Екатерина Полюдова ҳикоя қилади

Интерьерни бузадиган 10 та хато. Дизайнер Екатерина Полюдова ҳикоя қилади
Муаллиф
Хонадонни жиҳозлаш осон иш эмас. Ҳатто капитал таъмирлаш ишлари якунлангандан кейин ҳам дизайнга жиддий эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади. Чунки турар жойнинг қанчалик қулай бўлиши кўп жиҳатдан унга боғлиқ-да. Интерьер дизайнери, Тошкентдаги Eight studio асосчиси Екатерина Полюдова бу борада энг кўп учрайдиган хатоларни Тоping.uz билан ўртоқлашди. Бундай хатоларга йўл қўйманг, ана шунда уйингиз чиройли ва шинам бўлади.
image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

1.   Ортиқча жиҳозларнинг мавжудлиги

 — Ҳатто кенг хонани ҳам визуал равишда ортиқча юклайди ва беихтиёр уни тор кўрсатиб қўяди. Баъзан хонада мебель жиҳозлари шунчалик кўплигидан ҳатто у ерда ҳаракатланиш ҳам қийин бўлади. Буюмлар сонига эмас, балки сифати ва кўп функциялилигига эътибор қаратинг.

 2.   Номутаносиб катта мебель

— Хонангиздаги мутаносибликка риоя қилинг. Кичкина хонада ҳаддан ташқари катта диван ёки кичик ошхонадаги кенг мебель катта бир жойни эгаллайди, кўпгина майда буюмлар (масалан, столчалар ёки табуреткалар) эса ивирсиган ҳолатни яратади. Шунинг учун ҳам шахсий қулайлик тамойилига риоя қилинади. Хонада енгиллик руҳи кезса, бу жуда яхши.

 3. Декор буюмларининг кўплиги ва деворларга ортиқча нарсаларнинг ўрнатилиши

— Декор баъзан интерьерда “шовқин” ҳосил қилишини унутманг. Деворлар ва ҳар қандай юзаларда ортиқча безаклар бўлмаслиги жуда муҳим. Мебель каби декор элементлари ўлчамларига ҳам эътибор беринг: номутаносиб катта постерлар деворлар баландлигини ва умуман хонани визуал равишда кичрайтириши мумкин.

Учта гуруҳ элементларини безатиш бўйича лайфхак мавжуд. Бу классик дизайнерлик усули бўлиб, у мувозанат, симметрия ва тартиб ҳиссини ҳосил қилади. Масалан, турли ўлчамдаги учта гулдон ёки девордаги учта санъат буюми тасодифий элементлар сонига қараганда уйғунлашгандек таассурот уйғотади.

 4. Нотўғри танланган гулқоғозлар

— Ҳаддан ташқари ранг-баранг гулқоғозларни танлаш ҳам ярамайди: йирик нақшлар ва тўқ ранг бўшлиқни торайтиради. Майда расмлар ва оч ранглар эса, аксинча, хонани кенгайтиради.

 5. Кўр-кўрона ёритиш

— Муҳитни яратишда ёритиш муҳим рол ўйнайди.

Ҳаддан ташқари ёруғлик хонадаги шинамликни ё‘қ қилади.

Неон, айниқса, кўп миқдорда бўлса,  асабийлаштиради ва чарчатади.

Ортиқча хира ёруғлик жойни қайғули ва аянчли қилиши, тўқ рангларни бўрттириб кўрсатиши ва хонани “ҳаво”дан маҳрум этиши, шу сабабли у янада кичикдек туюлиши мумкин.

Табиий ёруғликнинг етишмаслиги оғир вазиятга олиб келади.

Шунинг учун “ёруғликдан билиб фойдаланиш” зарур: битта шип ёритгичи етарли эмас, яхшиси, ҳар хил: деворга осиладиган, столга қўйиладиган, торшерли ёритгичларни бирлаштирган маъқул.

 6. Ягона концепсиянинг йўқлиги

— Кўпинча бир неча услубларнинг уйғунлиги ҳисобга олинмаган ҳолда аралаштирилади. Масалан, эклектик ёндашув, яъни минимализм элементларини классик услуб ёки лофт билан бирлаштириш пухта режалаштиришни талаб қилади. Агар бу қадар хилма-хил услублар шунчаки умумий концептуал фикрсиз қўйиб ташланган бўлса, интерьер ўзининг яхлитлигини йўқотади ва буюмларнинг тасодифий тўпламидек кўзга ташланади.

 7. Ҳудудлар ўртасидаги ўтишларда равонликнинг йўқлиги

— Бир хонадан иккинчисига бир маромда ўтаётганда “боғловчи элементлар”ни унутмаслик зарур. Ошхона ва меҳмонхонада ҳар хил пардозлаш материаллари ёки бир-биридан кескин фарқ қиладиган ранг схемалари ишлатилади, деб фараз қилайлик. Шунда макон тарқоқ бўлиб кўриниши мумкин. Ҳудудлар орасидаги ўтишлар равон бўлишига ва бутун интерьер уйғунлиги сақланишига ҳаракат қилинг.

 8.   Кузгу жойлашувининг нотўғри танланиши

— Кузгулар ҳудудни визуал равишда катталаштириши мумкин, лекин улар яна  ёруғлик ва буюмларни акс эттиришини ҳам ҳисобга олинг. Кўзгунинг, масалан, телевизор ёки чиройли бўлмаган дераза қаршисида нотўғри жойлашуви “визуал шовқин” миқдорини икки баравар ошириши мумкин. Бунинг ўрнига кўзгуларни ёруғ ва ёқимли деталлар: ўсимликлар, интерьернинг чиройли элементлари ёки ёруғлик манбаларини акс эттирадиган қилиб жойлаштирган маъқулдир.

 9.   Бирон-бир нарсанинг алоҳида таъкидига эътибор бермаслик

— Ҳар бир хонанинг ўз жозибаси - нигоҳни жалб қиладиган элементи бўлиши лозим. Бу ноодатий курси, расм, катта кўзгу ёки акцентли девор бўлиши мумкин. Кўпинча бундай элементнинг йўқлиги хатога сабаб бўлади, шу туфайли интерьер йўқдек (эскидек) қабул қилинади. Хонага ранг берадиган битта ёрқин буюмни танланг.

 10. Интерьерда динамиканинг йўқлиги

— Баъзан одамлар харид қилган ёстиқ ва чойшабларини йиллар давомида алмаштирмайдилар. Аммо тўқимачилик элементлари хонага хилма-хилликни қўшишга қодир. Уларни мавсумга қараб ўзгартириш лозим. Ёзда енгил матолар (лён, пахта), қишда эса – оппоқ қалин ва иссиқ материаллар (бахмал, жўн)дан фойдаланган афзал. Уларнинг алмаштириб турилиши динамика ва янгиланиш ҳиссини беради.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.