верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
25-28 ноябрь кунлари ҳафта бошида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: нисбатан илиқ ва қуёшли бўлади
24.11.2024 (янгиланди 24.11.2024)

25-28 ноябрь кунлари ҳафта бошида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: нисбатан илиқ ва қуёшли бўлади

25-28 ноябрь кунлари ҳафта бошида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: нисбатан илиқ ва қуёшли бўлади

«Ўзгидромет» жорий иш ҳафтасининг бошида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Ҳарорат бироз илиқ бўлиши ва қуёшли кунлар кўпайиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳаво бироз булутли бўлади, 26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ-4° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 27-28 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 26-27 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 28 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин . Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 27 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ,  28 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 26-27 ноябрда 2-7° илиқ, 28 ноябрда 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 26-27 ноябрда 17-22° илиқ, 28 ноябрда 15-20° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.  Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 26-27 ноябрда 10-15° илиқ, 28 ноябрда 12-17° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.