Аввал ва ҳозир: «Опа-сингиллар» сериали актёрлари 12 йилда қанчалик ўзгарди?
Режиссёр Замира Бегимқулованинг энг машҳур асари сифатида айтиладиган сериал 2012 йилда суратга олинган. Картина саундтрекини хонанда Абзал Ҳусанов куйлаган.
«Опа-сингиллар» сериали 2012 йилда режиссёр Замира Бегимқулова томонидан суратга олинган. У лойиҳа суратга олинишига ўғил туғмасликда айбланган аёллар ҳаёти сабаб бўлганини айтади.
Сериалда таниқли ижодкорлар: Камола Арслонова, Наргиза Рўзибоева, Гавҳар Шарипова, Саида Раметова, Дилором Каримова, Расулхон Қодирхонов ва Беҳзод Мирзаевлар роль ижро этган.
Toping.uz муҳаррирлари сериал актёрларининг 12 йил ичида қанчалик ўзгарганига қизиқди ва уларнинг аввалги ҳамда ҳозирги суратларини битта мақолага жамлади. Келгуси 10 дақиқа вақтингизни мароқли ўтказасиз, деган умиддамиз.
Сериалдаги асосий қаҳрамон Нафиса ролини ижро этган актриса Гавҳар Шарипова 2019 йили вафот этган. Режиссёр ушбу актриса билан ишлаш доим қийин бўлганини айтади.
Мурод ролини ижро этган актёр Беҳзод Мирзаев ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабаларга актёрлик маҳорати фанидан сабоқ беради.
Жавлон ролини ижро этган актёр Элбек Файзиев ҳозирги кунда суратга олинаётган кўплаб тарихий фильмларда суратга тушмоқда. У «Мендирман Жалолиддин» сериалида ҳам ажойиб ролни ижро этган.
Наргиза Шерматова 21 ёшида «Опа-сингиллар» сериалида Насиба ролини ижро этган. У ҳозирги кунда оилали ва фарзанди Ясинбекнинг тарбияси билан банд. Актриса гоҳ-гоҳ киноларда суратга тушмоқда.
Икром ролини ижро этган актёр Расулхон Қодирхонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театрида фаолият юритади. У 25 ёшида «Опа-сингиллар» сериалида суратга тушган.
Азиз Қобилов «Опа-сингиллар» сериали орқали дебют ролини ижро этган. У айни кунда Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади. Актёр, шунингдек, бир нечта фильмларда ҳам бош ролларни ижро этган.
Ушбу мақола ёрдамида сизга хотиралар оламига шўнғишга ёрдамлаша олган бўлсак, ўз вазифамизни тўлиқ бажарган бўламиз. Тўпламни фильмни севиб томоша қилган яқинларингизга ҳам улашиб, уларни ҳайратда қолдиришни унутманг. Кейинги мақолаларда кўришгунча, ўзингизни эҳтиёт қилинг!