Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
26-сентябр: чет тиллар байрами ва энг яхши нонушта куни
25.09.2024

26-сентябр: чет тиллар байрами ва энг яхши нонушта куни

26-сентябр: чет тиллар байрами ва энг яхши нонушта куни
Муаллиф

26-сентябр куни дунё граммофон ихтиро қилингани ҳақида билиб олди, Фидел Кастро БМТ тарихидаги энг узун нутқни (4 соатдан кўпроқ!) сўзлади, Википедия интернет-энциклопедиясининг пешқадами бўлган “Нупедиа” фаолияти эса тўхтатилди. 2021-йилнинг шу кунида Люис Ҳемилтон “Формула-1” Гран-присини 100 марта ютган тарихдаги биринчи пойгачи бўлди. Бу шу кунда содир бўлган эсда қоларли воқеалар эди, 26-сентябрда қайси байрамлар борлигини биласизми?

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Бутунжаҳон Европа тиллари куни

26-сентябрда нишонланадиган бу байрамнинг асосий мақсади – мактаблар, олий таълим муассасалари ва уларнинг ташқарисида чет тилларни ўрганишни рағбатлантириш. Агар сиз Грин-карта олиш, АҚШга кўчиб ўтиш, Европада бизнес очиш ёки шунчаки тил ўрганишга тайёрланаётган бўлсангиз, инглиз тилидаги энг машҳур иборалар ва бошланувчилар учун 100+ сўзларни ўрганишингиз керак бўлади.

Эски дўстлар билан учрашиш куни

26-сентябр – болаликдаги дўстлар, мактабдошлар ва университетдаги гуруҳдошлар билан бирга бранч, тушлик ёки кечки овқат қилиш учун ажойиб кун. Агар шундай ўртоқларингиз билан узоқ вақтдан бери мулоқот қилмаган бўлсангиз, бугунги байрам буни амалга ошириш учун ажойиб имконият. Эски дўстларингиз билан учрашганда уларнинг ҳаёти қандай кечаётгани ҳақида ва умуман олганда суҳбатлашадиган гаплар кўп бўлиши аниқ.

Контрацепция куни

Энг масъулиятли байрамлардан бири. Унинг мақсади – ҳар бир ҳомиладорлик режалаштирилган ва бахтли бўлишини таъминлаш ҳамда аҳоли барча контрасепсия турлари ҳақида билиб, абортларга олиб бормаслигига эришишдир.

Энг яхши нонушта куни

Тушунтиришга вақт йўқ: 26-сентябр куни ўзингизга энг яхши ва албатта севимли нонушта қилишга рухсат беринг. Балки машҳур блогерларга ёқадиган кафеда ёки ўз ошхонангизда. Айтганча, бизда мазали нонушта учун бир нечта ғоялар бор: масалан, она-блогернинг пп-рецептлар рўйхати.

Америка панкейклари куни

Агар сиз диетада бўлмасангиз ва овқатланишдаги чекловларнинг барчасига қарши бўлсангиз, энг мазали, юмшоқ ва нозик Америка панкейклари рецептини кутиб олинг. Америкаликлар уларни нонуштада истеъмол қилишни яхши кўришади, биз ҳам ўзимизни улардан кам деб ҳисобламаймиз ва бу рецептни сиз билан бўлишамиз.

Америка панкейклари рецепти (10-12 дона)

Сут – 250 мл. 

Ун – 180 гр. 

Тухум – 2 дона 

Шакар – 3 ош қошиқ 

Ўсимлик ёғи – 3 ош қошиқ

Туз, ванилин – бир чимдим

Тайёрланиши:

  • Тухум оқларини сариғидан ажратиб, бир чимдим туз билан кўпиртирамиз.
  • Сариғига шакар қўшиб, кўпиртирамиз. Энди илиқ сутни қуямиз, ун, ёғ, ванилин қўшиб, аралаштирамиз. 
  • Кўпиртирган тухум оқларини аралашмага қўшиб, силикон қошиқ билан секин аралаштирамиз. Панкейкларни ёғсиз сковородкада, ўртача оловда олтин тусгача қовурамиз. Панкейкларни сметана, асал, қуюлтирилган сут ёки ҳақиқий америкаликлар каби заранг сиропи ва шоколадли паста билан тортамиз.
Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.