28-30 ноябрь кунлари ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: совуқ ва ёғингарчилик бўлади
«Ўзгидромет» жорий иш ҳафтасининг иккинчи ярмида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Ҳарорат бироз совуқ бўлиши ва булутли кунлар кўпайиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 ноябрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 29 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 29 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 6-11° илиқ; 30 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 29 ноябрда кечаси ва кундузи 8-13° илиқ; 30 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ: чўл ҳудудларда 28 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 29 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 28 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 29-30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 29 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 30 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 28 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. 29-30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 29 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 30 ноябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, оябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 29 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Сурхондарё вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, 28 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 29-30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 29 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 30 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 28-29 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 28-29 ноябрда 12-17° илиқ, 30 ноябрда 7-12° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 29-30 ноябрда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 29 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.