07.01.2025
«Бизнинг сўнгимиз»нинг иккинчи мавсуми апрель ойида чиқади
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
HBO «Бизнинг сўнгимиз» сериалининг иккинчи мавсумининг янги тизерини улашди. Янги сериялар 2025 йил апрель ойида чиқарила бошлайди.
Шоу Naughty Dog`нинг 2013 йилдаги худди шу номдаги видео ўйинига асосланган. Сюжет пост-апокалиптик АҚШда содир бўлади: контрабандачи Жоел (Педро Паскал) ва қиз Элли (Белла Рамсей) ўлимга олиб келадиган вирусга қарши дори топишга ҳаракат қилишади.
Иккинчи мавсумда Кейтлин Дивер, Жеффри Райт, Изабелла Мерсед ва Кетрин ЎХара ҳам суратга тушган. Сериал муаллифлари Крейг Мезин («Чернобил») ва оригинал ўйин яратувчиси Нил Дракман. Релизнинг аниқ санаси кейинроқ эълон қилинади.