$100 верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
4-октябр: табассумлар байрами ва берилмаган саволларга жавоблар куни
03.10.2024

4-октябр: табассумлар байрами ва берилмаган саволларга жавоблар куни

4-октябр: табассумлар байрами ва берилмаган саволларга жавоблар куни
Муаллиф

4-октябрда Совет Иттифоқида биринчи сунъий Ер йўлдоши учирилган, Жон Ленноннинг қотилини муддатидан олдин қамоқдан озод қилишга рад жавоби берилган, АҚШда эса интернетдаги жиноятлар устидан назорат ва кузатув маркази ташкил этилган. Шунингдек, шу куни ҳар йили БМТ ҳомийлигида Бутунжаҳон космик ҳафталиги бошланади. Бу шу бугунги санада содир бўлган ҳодисалар ҳақида эди. Бугун – 4-октябр тақвимидан жой олган қандай байрамлар бизни қизиқтирганини биласизми?

image

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN XARID QILISH MUMKIN?

icon

Бутунжаҳон табассум куни

Ишончимиз комилки, 4-октябрни қандай бошлашни ва қандай ўтказишни байрам номига қараб биласиз. Албатта, юзингизда табассум билан! Фақат самимий табассум, ёлғондақа тиржайишлар ўтмайди. Ўз кайфиятимиз фақат ўзимизга боғлиқлигини унутманг.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни

Бугун табассум қилиш учун яна бир сабаб – кичик биродарларимизнинг шарафига нишонланадиган байрамдир. Уй ҳайвонингиз билан вақт ўтказинг, уни мазали таом билан эркаланг ёки бир савоб иш қилинг – жониворлар уйига ёрдам беринг. Бу кунда кўча итлари ва мушукларини овқатлантириш ҳам мумкин!

Плед куни

“Буррито образини” ёқтирадиганларнинг барчасига ёқадиган байрам. “Буррито образи” аслида нима эканлигини биласизми? Бу бошдан оёқ пледга ўралиб, диванда – кузда томоша қилиш керак бўлган энг яхши филмлар ва сериалларни томоша қилиш деганидир. Биз эса сизга шундай филм ва сериаллар тўпламини ҳавола қиламиз.

Долчинли булочкалар куни

Ёки Инстаграм ва ТикТокда яна трендга айланган синнабонлар. Ажабланарли эмас, чунки долчинли ширин ва хушбўй пишириқлар кузги десерт учун идеал вариантдир. Бу байрам шарифига 4-октябрда тайёрлашингиз керак бўлган синнабон рецептини келтирамиз.

Хамирига:

  • Сут – 250 мл. 
  • Тухум – 2 дона 
  • Шакар – 100 гр. 
  • Хамиртуруш – 7 гр. 
  • Сариёғ – 70 гр. 
  • Ун – 560 гр.

Начинкасига:

  • Сариёғ – 110 гр. 
  • Шакар – 160 гр. 
  • Долчин – 2 ош қошиқ

Кремига:

  • Творогли пишлоқ – 130 гр. 
  • Шакар – 50 гр. 
  • Сут – 40 мл.

Берилмаган саволларга жавоблар куни

Бугун Toping таҳририяти ва ўқувчиларимиз (ҳозирги ва бўлажак) учун байрам, ахир у нашримизнинг асл моҳияти – берилган ва берилмаган саволларга жавоб бериш вазифамиз билан бир хил янграйди! Байрам муносабати билан бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлиб, энг қизиқарли матнларни ўтказиб юбормаслигингизни таклиф қиламиз.

Бу қизиқ

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?
Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.