РУ
O’Z
UZS
/
/
Кузда кўришга арзийдиган 11 та сериал ва филмлар – lifestyle-блогер Тамиланинг тавсияси
02.10.2024

Кузда кўришга арзийдиган 11 та сериал ва филмлар – lifestyle-блогер Тамиланинг тавсияси

Кузда кўришга арзийдиган 11 та сериал ва филмлар – lifestyle-блогер Тамиланинг тавсияси
Муаллиф

Оила даврасида, ёрингиз билан ёки ҳатто ёлғиз томоша қилиш керак бўлган филмлар. Улар сизни ўша қулай ва илиқ муҳитга шўнғитиб, ижодкорликка илҳомлантиради ва эстетик кўриш қобилиятингизга +100 балл қўшади.

Фалина Тамила – Тошкентлик машҳур инста-блогер. Яқинда биз унинг Netflix услубидаги тўйига тайёргарлигини кузатдик, ҳозир эса у билан биргаликда тажрибали филм ишқибозининг тавсиялари асосида энг яхши кузги филмлари ва сериаллари рўйхатини туздик. Бу рўйхатда сиз-у, бизни яқинлашиб келаётган совуқ мавсумда илиқлик билан таъминлайдиган фақат энг гўзал ва ёқимли филмлар жамланган.

Энг яхши кузги филмлар

Олдиндан огоҳлантирамиз: кўпчилик бу рўйхатда янги ва тренддаги филмларни топмаслиги мумкин. Лекин бу филмлар ва сериалларнинг ҳар бири сизни яна қайта томоша қилишга илҳомлантиради ва совуқ кунларингизга айнан ўша, кузги муҳитни қўшади.

Кичкина аёллар

Бу барча фасллар ва ҳар қандай кайфият учун универсал филм деб ҳисоблайман. Бу филмни ҳам жуда бахтли, ҳам жуда тушкун ҳолда томоша қилсам – филмдаги ажойиб актёрлар маҳорати ва қизиқарли сюжет мени ҳар қандай ташвишлардан дарҳол озод қилади. Гарчи бу оилавий томоша қиладиган филм бўлса-да, мен уни ёлғиз томоша қилишни яхши кўраман (ва барчага шуни тавсия қиламан).

Жули ва Жулия. Пазандалик китоби

Ажойиб Мерил Стрип иштирокидаги бу филм мени биринчи кўришдаёқ ёки, айтишадику, “биринчи қошиқданоқ” мафтун қилди. Бу икки қаҳрамон ҳақида ҳикоя бўлиб, уларни параллел ҳақиқатларда овқатга бўлган иштиёқ ва севги бирлаштиради. Ошпазлик уларнинг ҳаётининг марказига айланади ва муваффақиятнинг асосий манбаи бўлиб қолади.

13 дан 30 га

Ўсмир ёшдагилар учун оқшомда томоша қилиш тавсия қилинадиган романтик комедия. У ерда бугунги мелодрамаларда етишмайдиган енгиллик – ўша Дисней оҳанги бор. Албатта, филм орзу, севги ва қизлар дунёси ҳақида. Уни 23 ёшда ҳам, 30 ёшда ҳам қайта томоша қилиш ажойиб ҳиссларни келтиради.

Бу аҳмоқона севги

Тақдирнинг ҳазиллари ва уларнинг ўзаро боғланиши ҳақидаги оилавий комедия. Раян Гослинг, Эмма Стоун, Жулианна Мур ва Стив Карелл каби ажойиб актёрлар бу филмга ўзгача енгиллик ва ўзаро ҳамжиҳат роллар ижросини қўшган. Бу филмни томоша қилгандан кейин узлуксиз табассум қилгингиз келади.

Ванил осмони

Энг кутилмаган филмлардан бири бўлиб, қизиқарли ва мураккаб сюжети, шунингдек, кутилмаган якуни билан ажралиб туради. Умуман олганда, гўзал Пенелопа Круз учун уни чексиз томоша қилиш мумкин. Севишганларга ёқиши аниқ.

Кузда кўриш учун ўзимга белгилаб қўйган, ҳали кўрмаган филмлар рўйхати билан ҳам бўлишмоқчиман.

Ноттинг Хилл

Бу филмни Жулия Робертс туфайли ва 90-йиллар филмларини ҳамда умуман 90-йиллар услубини яхши кўрганим учун томоша қиламан. Шунингдек, Кинопоиск’даги 7,3 баҳоси ҳам маълум даражада бу филмни аниқ томоша қилиш кераклигини ишора қилади.

Амалий Сеҳр

Сандра Буллок ва Никол Кидман иштирок этган филмлар ҳеч қачон ёмон бўлмайди! Филмда эса сеҳр мавжудлигини ҳам ваъда қилишмоқда, демак янада зўр филм бўлади.

Мона Лизанинг табассуми

Яна Жулия Робертс ва Кинопоиск’даги 7,7 баҳоси учун томоша қилмоқчиман. Ўйлайманки, бу филмни томоша қилиш учун сабаблар етарлича.

Энг яхши кузги сериаллар

Бу сериалларнинг барчаси ҳақида эшитгансиз ёки бирор қисмидан парчаларни кўрганингизга аминман. Ҳатто улар “миллион” фаслдан иборат бўлса ҳам, мен уларни чин дилдан яхши кўраман ва қайта-қайта томоша қиламан.

Дўстлар

2024-йилгача ундан қочганман. Бу эски ва мен учун зерикарли филм деб ўйлардим. Мана, 7 фаслдан кейин ўтириб йиғлаяпман, чунки севимли сериалим тугади ва мен дўстларимни йўқотдим. Сериал ҳақида гапирадиган бўлсак, у ерда ажойиб либосларга илҳомланиш мумкин, ёш ва замонавий Женнифер Энистонни томоша қилиш ёқимли. Унинг қаҳрамони Рейчел – менинг севимли образим.

Ғийбатчи қизлар

Ҳар кузда қайта кўргим келадиган сериал. Чунки илҳом бу сериалнинг ҳар жойида ва ҳар бир қисми: бош қаҳрамонларнинг образлари, ажойиб саундтрек, телбаларча севги  саҳналарида мавжуд ва буларнинг барчаси гўзал Нью-Йорк манзараси фонида содир бўлиши филмга ўзига хос муҳит яратади.

Умидсиз уй бекалари

Танишинг, бу менинг детектив ҳикоялар билан эркаклар ва аёллар дунёси ҳақида ўргатадиган сериалимдир. Унинг ҳар бир қисми худди психолог подкасти каби, устига устак визуал жиҳатдан ҳам бой сериал ҳисобланади. Бундан ташқари, қаҳрамонларнинг муаммоларини қандай ҳал қилишлари менга жуда ёқади, шунингдек, сюжетнинг ўзи ҳам қизиқарли ва ҳайратланарли. Унинг яна бир ўзига хослиги: сериалнинг ҳар бир фаслида шов-шувли бир иш тергов қилинади.

Бошқа бўлимлардан материаллар