Олдин ва ҳозир: «Ишкомли уй» сериали актёрлари 23 йил ичида қандай ўзгарди?

«Ишкомли уй» — сценарийнавислар Маҳинур Эргун ва Мерал Окай томонидан ёзилган сериал. Лойиҳа 2002 йилда суратга олинган бўлиб, жами 2 фаслда 54 қисмдан иборат.
Карадағлар — Каппадокияда катта мулкка эга бўлган бой оила. Уларнинг меросхўри Сеймен Нью-Йоркка ўқишга боради ва у эрда Истанбуллик бир оиланинг қизи Баҳор билан учрашади. Улар севишиб қолишади, турмуш қуришади ва Карадағларнинг «Ишкомли уй»ига кўчиб кетишади.


Турк киносининг энг таниқли актёрларидан бири ҳисобланувчи Ўзжан Дениз (Сеймен Карадағ) ҳозирда 52 ёшда. У 1992 йилдан бери катта саҳнада фаолият юритади. У 2023 йилда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган «Қизил ғунчалар» сериалида доктор Ливент Алканли образини гавдалантирди.


Яна бир турк киносининг забардаст сиймоларидан бири ҳисобланувчи Нургул Яшилчой (Баҳор) айни вақтда 48 ёшда. У бир неча марта Ўзбекистондаги бадиий-маданий тадбирларда ҳам қатнашган. Актриса 2023 йилдан бери суратга олинаётган «Ваъда мактуби» сериалида Аланур Йилдиз ролини ижро этиб келмоқда.


83 ёшли Сельда Алкор (Сумбул) ҳозирда фаол хайрия ишлари билан шуғулланмоқда. Асли қўшиқчи бўлган актриса 2002 йилда ўзининг альбоми ортидан «Олтин мандарин» унвонини ҳам қўлга киритган. У сўнгги йилларда фаол равишда кино ва сериалларда суратга тушмаяпти. Бунга актрисанинг соғлиғидаги муаммолар сабаб бўлган.


Мендерес Саманчилар (Бакир) кинокарерасида юздан ортиқ лойиҳада суратга тушди. Актёр 2024 йилда «Ойша» номли сериалда қатнашди. 2016 йилда актёрнинг «Куйган ўрмон ҳиди» номли шеърий китоби чоп этилган. Саманчилар келажакда кино учун жуда яхши сценарий ёзмоқчи.


53 ёшли турк актрисаси Ипек Тузжуоглу (Дижле) 1995 йилда Истанбулга келган. У фильмлар, телесериаллар, реклама роликларида актёр ва дастур бошловчиси сифатида ишлаган. Актриса 2023-2024 йилларда суратга олинган «Сафир» сериалида Гулфем ролини ижро этди. Ушбу образ менга кўп томонлама мос келади, деъя таъкидлайди актриса.