Олимлар кунига 10 минг қадам юриш стандартини инкор этди
Бостондаги Brigham and Womenʼs Hospital мутахассислари ўтказган тадқиқот соғлиқни сақлаш учун кунига 10 минг қадам босиш кераклиги ҳақидаги кенг тарқалган қарашни рад этди. Тажрибада 62 ёшдан ошган, ҳаракатни кузатувчи қурилма таққан 15 минг нафар аёл иштирок этди.
Маълум бўлишича, ҳатто камроқ юриш ҳажмида ҳам, масалан, кунига 8-8,5 минг қадам ташланганда, юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфи кам ҳаракатли ҳаёт тарзига эга бўлганларга нисбатан 40 фоизга камайган.
Бундан ташқари, тадқиқот шуни кўрсатдики, сузиш ёки велосипед ҳайдаш каби бошқа жисмоний фаолият турлари ҳам, уларни қадам билан ўлчаб бўлмасада, худди шундай фойда келтиради.
Кунига 1 соат 15 дақиқа давомида жисмоний машқлар билан шуғулланган иштирокчилар ҳам юрак-қон томир тизими ҳолатининг сезиларли даражада яхшиланганини намойиш этдилар.
Олимлар қадамлар сонига қатъий боғланиш шарт эмас, деган хулосага келишди. Саломатликни сақлаш учун нафақат миқдор, балки юриш, сузиш ёки бошқа турдаги машқларнинг мунтазамлиги ҳам муҳимдир.
Машқ турини ва уни кузатишнинг қулай усулини танлашда шахсий ёндашув универсал стандартларга риоя қилишдан кўра муҳимроқ аҳамият касб этмоқда.