2024-йилги тўй учун энг замонавий соч турмаги: худди Жей Ло каби ва “бебаҳо” кўринишларда. Такрорлаймизми?
Йилнинг энг “қайноқ” ва қувончли палласи — тўй мавсуми бошланди. Ёқимли ҳис-туйғуларга қарамай, у келинчакни тўй либоси, декор, макияж ва албатта, соч турмаги танлови билан жуда асабийлаштиради.
Асаб ҳужайраларингизни асраймиз ва нафақат офлайн режимда, балки эсдалик фото ва видеоларда ҳам кўзни қувонтирадиган тўй соч турмагини топишга ёрдам берамиз. Уларнинг бари 2024-йилги баҳор-ёз мода кўргазмалари ва супер юлдузларнинг стилистлари томонидан энг замонавий тўй соч турмаклари қаторидан ўрин олган.
Малвинка
Женнифер Лопезнинг тўй сочи мавжудлиги бир неча йилдан буён трендда қолмоқда. Бу унинг соддалиги, ихчамлиги, нафислиги ва бажарилишининг осонлиги туфайлидир. Бунинг учун сизга бир нечта ёрдамчи воситалар керак бўлади: фен, начос учун тароқ, қисқичлар ва заколкалар (ва бант), шунингдек, соч устаси ёки дугонангизнинг тажрибали қўли. Шунингдек, сиз (ихтиёрий равишда) Жей Ло каби ҳажм учун қўшимча сочлар улашингиз мумкин.
Сув париси (нам укладка)
Ушбу тўй турмагига 2024-йилнинг баҳор-ёз мавсумларидаги кўргазмаларда гувоҳ бўлдик. Стилистлар келинчакларни шундай сув париларига айлантиришни ўйлаб топди ва моделларнинг соч тутамларига кучли фиксация гелини сахийлик билан суришди. Юзга локон қилинган сочни туширса, турмакнинг Армани моделлари каби янада драматик вариантига ўхшайди. Айтганча, бундай турмак ҳар қандай узунликдаги сочга мос келади:
Қимматбаҳо укладка
Ушбу соч турмаги эътибор марказида бўлишни яхши кўрадиган ва ўзининг ёрқинлиги билан куёвнинг кўзини қамаштиришни орзу қиладиган келинларга ёқади. Бунинг учун сизга дазмол ёки плойка, кучли лак, шунингдек, сочингиз учун страс, марварид, тош ёки мунчоқ кўринишидаги “қимматбаҳо” қисқичлар керак бўлади.
Драматик йиғилган сочлар ва фата
Dolce&Gabanna томонидан таклиф этилган драматик соч турмаги. Дизайнерлар фатани ёйилган сочларга ўрнатишдан чарчади ва бошқа йўлларни топди: аксессуарни силлиқ ва йиғилган сочга ўрнатишди. Мазкур соч турмаги учун гелни соч қатламига яхшигина русиҳ керак бўлади.
Тартибсиз локон
Таътил мавсуми ва денгиз ҳақидаги орзулар билан қоришган тартибсиз соч турмаги одатий, тартибли соч турмагига энг яхши альтернатива бўлди. Бундай тўй "бардак"ини исталган диаметрдаги плойка, укладка учун бир жуфт томчилар ва тароқ ёрдамида яратиш мумкин. Локон қилгач, сочлар совушини бир неча дақиқа кутиб туринг, шундан кейингина уларни таранг. Тайёр! Эндиликда сиз соч турмагига бир дақиқа ҳам вақт сарфламаган кўринасиз, лекин турмагингиз миллион долларлик кўриниш беради.