Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Шоу-бизнес: Машҳурлик чўққисида ижодни тарк этган юлдузлар
16.10.2024

Шоу-бизнес: Машҳурлик чўққисида ижодни тарк этган юлдузлар

Шоу-бизнес: Машҳурлик чўққисида ижодни тарк этган юлдузлар
Муаллиф

Санъатда ўзини синаб кўрган, ҳатто машҳурликка эришганлар жуда кўп. Аммо биз фақат бугун саҳнада бўлганларни таниймиз. Унгача юлдузлик чоғида санъатни тарк этганларни ҳамма ҳам билмайди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Toping.uz муҳаррирлари айнан шу мавзуда ажойиб тўплам тайёрлади. Унда машҳур актёрлардан тортиб, ҳаёт йўли синовларга тўла бўлган қўшиқчиларгача билиб оласиз.

Шерзод Бин

Шерзод Бин тахаллуси билан ижод қилган комик актёр Шерзод Саидалиев ҳам санъатни бутунлай тарк этган. У айни кунларда онаси ва турмуш ўртоғи билан бирга АҚШда истиқомат қилади.

У ҳаётидаги кутилмаган вазият сабаб шундай қилиши тўғри эканини англаган. Оддий инсон бўлиб яшаш мазза, қалбда ҳаловат бор, деб таъкидлаган актёр. У бир неча дўстлари билан кичик емакхона ташкил этган. Бир муддат новвойчилик билан ҳам шуғулланган.

Мадина Мумтоз

Хонанда ва актриса Мадина Мумтоз ҳам санъатни бутунлай тарк этган. У турмуш ўртоғининг талаби билан фақат аёллар иштирок этадиган тўйларда қўшиқ куйларди. Аммо уч йилдан буён бундай тўйларда ҳам иштирок этмаяпти.

Мадина Мумтознинг ошпазлик курслари онлайн тарзида ўтсада, унга талаб ниҳоятда юқори. Шу билан бирга унинг «Осиё султон» номли келин кўйлаклари салони ҳам бор.

Достон Убайдуллаев

Собиқ хонанда Сардор Раҳимхоннинг хайрли лойиҳаларига бош қўшган ҳамкасби Достон Убайдуллаев ҳам кўп ўтмай санъатни бутунлай тарк этди. У яқинда «Тангалик чойхона» деб номланган емакхона очган.

Санъаткор чойхона рекламаси учун кўплаб машҳурларни таклиф этган. Унинг ўзи ҳам доимий равишда ресторан тарғиботини амалга ошириб боради. Убайдуллаев 2023 йилда маданият вазири Озодбек Назарбеков томонидан тақдирланганди.

Ирода Эралиева

Улуғбек Раҳматуллаев билан куйланган «Мини юбка-2» қўшиғи билан халққа танилган хонанда Ирода Иралиева ҳам санъатни бутунлай тарк этган. Айни дамда у уч фарзанднинг онаси ва гўзал оиланинг бекаси ҳисобланади.

Собиқ хонанда интервьюларининг бирида узоқ йил бефарзанд бўлгани ва Ҳақ йўлини танлагач, Аллоҳ унга ўғил фарзанд инъом этгани ҳақида сўзлаб берганди. У бор эътиборини илм ўрганиш ва фарзандларининг тарбияси билан шуғулланишга сарфлаётганини билдириб ўтган.

Гулчеҳра Эшонхўжаева

Ижодининг энг гуллаган вақтида карьерасини тўхтатиб, ўзини оилага бағишлаган актриса ҳозирда Америкада яшайди. У доим турк фильмларида суратга тушишни орзу қилганини айтади.

Бир томонда келажакдаги Туркиядаги карьерам бўлса, иккинчи томонда оилам, туғилган фарзандимизнинг тарбияси эди. Оиламни танладим. Оллоҳимга беҳисоб шукрлар бўлсин, ҳозирга қадар ҳар бир куним мукофот билан тўла, дейди актриса.

Бону

«Қора тун» ва «Афсона» қўшиқлари билан танилган хонанда Бону ҳам аллақачон санъатни тарк этган. Айни машҳурлик чўққисига эришганда суд иши ва жиддий хасталиги боис унинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетган.

У соғайгач, машина ва кўчаларга кичик реклама эълонларини тарқатиш билан шуғулланадиган фирмага ишга кирган. Ҳозирда шу фирманинг кичик ҳисобчиси бўлиб фаолият юритади.

Диёр Маҳкамов

Болалик чоғидан катта саҳнага чиқиб Шуҳрат Қаюмов, Манзура каби машҳур ижодкорлар билан дуэт куйлашга муваффақ бўлган. Афсуски, у ижодини 2016 йилда якунлаган.

Ҳозирги кунда дадамнинг ишини давом эттиряпман. Бундан ташқари, ресторанларим ҳам бор, дейди Маҳкамов. Собиқ хонанда «Мерҳаба Стеакҳоусе» ресторани соҳибидир. Унинг нафақат Ўзбекистонда балки Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳам емакхонаси бор.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.