РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Конструкторлик бюроси ташкил қилинади
24.09.2024

Ўзбекистонда 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Конструкторлик бюроси ташкил қилинади

Ўзбекистонда 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Конструкторлик бюроси ташкил қилинади
Муаллиф

Президент қурилишдаги ўзгаришлардан орқада қолмаслик учун Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини мунтазам янгилаб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўзбекистонда йил якунигача 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади.

Йиғилишда Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 38 таси рўйхатдан ўтмаган, яна 13 таси янгиланмагани таъкидланди.

«Шу боис қурувчилар замонавий объект қуришда лойиҳага махсус техник шарт олиш учун қўшимча вақт ва маблағ сарфламоқда, бу эса таннархга салбий таъсир кўрсатмоқда», — дейилади хабарда.

Қурилишдаги ўзгаришлардан орқада қолиб кетмаслик учун ШНҚларни мунтазам янгилаб бориш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Қурилиш ва Адлия вазирликларига бир ойда 38 та ШНҚни рўйхатдан ўтказиб, амалиётга жорий қилиш, 1 мартга қадар 16 қаватдан юқори бинолар, савдо комплекси ва паркинглар бўйича миллий нормаларни ҳамда яна 13 та ШНҚни ишлаб чиқиш топширилди.

Бошқа бўлимлардан материаллар