РУ
O’Z
UZS
/
/
Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери борасида маълумот берди
15.01.2025

Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери борасида маълумот берди

Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери борасида маълумот берди

Футбол трансферлари борасида маълумот берувчи инсайдер Фабрицио Романо яна бир бор Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери тафсилотларига тўхталди.

Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтишида ҳеч қандай муаммо йўқ. «Ланс» клуби билан трансфер борасидаги барча ҳужжатлар тайёр, фақат ўйинчи учун виза кутиляпти, шундан сўнг шартнома имзоланиши ва расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Ҳусанов ҳам, Витор Райс ҳам «Манчестер Сити»да ўйнайди, деб ёзди Романо Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда «Ланс» клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов «шаҳарликлар» билан 2029 йилгача шартнома имзолашга келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Трансфер суммаси — 40 миллион евро.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.