Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
10 та тез ва фойдали кечки овқат: 30 дақиқада пишириш мумкин!
22.09.2024

10 та тез ва фойдали кечки овқат: 30 дақиқада пишириш мумкин!

10 та тез ва фойдали кечки овқат: 30 дақиқада пишириш мумкин!

Узоқ иш кунидан сўнг, мазали ва фойдали бир нарсани  истеъмол қилишни истайсиз, лекин тайёрлашга кўп вақт кетади. Сиз учун ажойиб янгилигимиз бор – 30 дақиқада тайёрлаш мумкин бўлган фойдали ва тўйимли кечки овқатни рецептлари билан ўртоқлашамиз!

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Кун охирида кўп энергияга талаб қилмайдиган 10 та тезкор рецептлар.

1. Сабзавотлар билан товуқ филеси

Товуқ филесини бўлакларга бўлиб, севимли сабзавотларимиз (бўлғор қалампири, брокколи, сабзи) билан зайтун ёғида қовурамиз. Таъбга кўра соя соуси ва зираворлар қўшамиз. Гуруч ёки киноа билан дастурхонга тортамиз.

2. Лосос ва яшил ловия

Лосос филесини туз ва лимон шарбатини сепиб, товада қовуриб оламиз. Гарнир учун яшил ловияларни қайнатиб ёки қовуриб тайёрлаймиз. Бу таом омега-3 ёғ кислотаси ва оқсилга бой.

3. Помидор ва райҳонли паста

zira.uz

Бутун донли пастани тайёрлашдан бошлаймиз. Товада саримсоқни қовурамиз, сўнг янги ёки консерваланган помидор ва райҳон баргларини қўшамиз. Соусни паста билан аралаштирамиз. Пармезан пишлоғи  билан дастурхонга тортамиз.

4. Тофу ва сабзавотлар.

Тофуни бўлакларга кесиб, қизартириб қовурамиз. Сўнг, майда тўғралган сабзавотларни (қизил бўлғор қалампир, исмалоқ, қўзиқорин) ва озроқ соя соуси қўшамиз. Жигарранг гуруч ёки киноа билан дастурхонга тортамиз.

5. Авакадо ва товуқли салат

Олдиндан қовурилган ёки печда пиширилган товуқ филесини бўлакларга кесиб, авокадо, помидор ва салат барглари билан аралаштирамиз. Зайтун ёғи ва лимон шарбати қўшиб, аралаштирамиз.

6. Қўзиқорин ва исмалоқли омлет

chefmarket.ru

Тухумларни кўпиртириб, товага қуйинг, устига майда тўғралган қўзиқорин ва исмалоқ қўшамиз. Тайёр бўлгунга қадар қовурамиз. Бутун донли нон билан дастурхонга тортамиз.

7. Сабзавотли тилапия

Тилапия филесини зираворлар ва лимон шарбати қўшиб, атрофида майдаланган сабзавотларни (Брюссел карами, сабзи, тсукини) печ листига қўйиб, печда  20 дақиқа давомида пиширамиз.

8. Киноа ва тухумли салат

Киноани тайёрлаб, туғралган сабзавотлар (бодринг, помидор, қизил пиёз) билан аралаштирамиз. Қайнатилган тухумни қўшиб, зайтун мойи ва балсамик сирка қўшамиз.

9. Брокколи ва мол гўштли стейк 

yandex.net

Мол гўшти стейкини товада керакли даражада пишгунча қовурамиз. Брокколини қайнатиб оламиз ёки саримсоқ ва зайтун мойида товада қовурамиз. Иккаласини бирга дастурхонга узатамиз.

10. Креветка билан гуручли лағмон

Гуручдан тайёрланган лағмонни кўрсатмаларга мувофиқ тайёрлаймиз. Креветкаларни саримсоқ ва сабзавотлар (сабзи, қизил бўлғор қалампир, нўхат) билан қовурамиз, сўнг лағмонни қўшамиз. Соя соуси ва кўкатлар билан безаб, дастурхонга узатамиз.

Ушбу рецептларнинг ҳар бири нафақат фойдали, балки жуда мазали ҳамдир. Ижодкорлигингизни ёқинг, масаллиқлар билан тажриба ўтказиб, кўп вақт талаб қилмайдиган тез ва фойдали кечки овқатлардан завқланинг!

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.