наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
2024-йил ёз фасли соч турмаклари трендлари – япон чёлкасидан Одри Ҳепбёрннинг пикси турмагигача
17.09.2024

2024-йил ёз фасли соч турмаклари трендлари – япон чёлкасидан Одри Ҳепбёрннинг пикси турмагигача

2024-йил ёз фасли соч турмаклари трендлари – япон чёлкасидан Одри Ҳепбёрннинг пикси турмагигача
Муаллиф


Соч турмагингизни янгилашни ўйлаб, 2024-йил ёз фасли соч турмаклари трендларида адашиб қолдингизми? Биз ноодатий (аммо классик услубнинг белгилари бўлган) соч кесиш услубини синаб кўришингизни таклиф қиламиз, ахир улар 2024-йилнинг баҳор-ёз намойишлари стилистлари ва машҳурларнинг эътиборини тортди. Пикси, “бўри”, япон чёлкаси, мушукча турмаги ва яна кўп бошқа турмаклар – сиз учун энг сара мода вариантларни тўпладик.

 

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Боб+Пикси

2024-йилнинг ёзида стилистлар қисқа соч кесиш – пикси ва бобнинг эскирган вариантларидан чарчашди, шундан сўнг улар иккита вариантни бирлаштириб, янги соч турмагини яратишга қарор қилишди. Ушбу соч кесиш “бикси” деб номланди ҳамда ижтимоий тармоқлар ва Мода ҳафталигида овоза бўлди. Боб ва пикси услубидан деярли ҳеч нарса, фақат сочнинг узунлиги ва кесилган қатламлар қолди. Ушбу соч турмаги сочларининг узунлигини қолдириб, аммо калта келсилган сочларга ҳавас қиладиганларга манзур бўлади.

Миди Боб

Ўрта узунликдаги боб турмаги “Google” қидирув тизимидаги энг машҳур сўровлардан бири ва стилист-сартарошларнинг мутлақ энг яхши кўрганидир. Аввалига бу турмак ҳақида “Vogue” муҳаррирлари гапира бошлашди, кейин эса уларга ТикТок ва Instagram'даги бюти-усталар ҳам қўшилди. Ўртача узунлик ўзи қаерда тугайди? Миди боб елка чизиғидан, аммо агар сиз бирданига кўп кесишни хоҳламасангиз, ҳеч бўлмаганда ўмров суягидан тушмаслиги керак – қисқача қилиб айтганда, бу жуда ўсиб кетган каре турмагига ўхшайди.

“Бўри” соч турмаги

Сартарошлар 70-йилларнинг юлдузларининг архив суратларидан илҳомланишда давом этмоқда. Демак, “wolf cur”, яъни бизни тилда “бўри” соч турмаги замонавий элементлар билан яна қайтадан трендга айланмоқда. Катта чолка, юз атрофида енгил соч толалари, бир қанча қатламлар ва елкагача узунликдаги соч – айнан шундай “бўри” соч турмаги 2024-йилда яна трендга айланди. Бу турмакнинг энг муҳим ва инкор этиб бўлмайдиган афзаллиги шундаки, у мутлақо барча турдаги сочлар – жингалак, текис ва ҳатто қўнғироқ сочларга ҳам мос келишидир.

“Kittycut” соч турмаги

“Бўри” соч турмагининг енгил ва жозибалироқ версияси: силлиқ қатламлар ва унча катта бўлмаган ҳажм – худди ёқимли мушукчангизнинг мўйнаси каби. #kittycut ҳештеги остидаги вирусли видеолар блогерлари шундай фикрда.

Соч турмагининг узунлиги ўмров суяклари даражасигача бўлса-да, сиз бу қоидани бузиб, уни калтароқ қилишингиз ҳам мумкин. “Қатламлар” ораси ҳеч бўлмаганда бир сантиметрдан ошмаслиги кераклигини ҳам унутманг. Айнан ана шу хусусият соч қалинлигини йўқотмаган ҳолда, турмакдаги керакли ҳажмни таъминлайди, сочларга енгил кўриниш беради. Юз атрофида калта соч толалари ёки узун чёлкани қўшишингиз мумкин. “Kittycut” турмагини турли усулда турмаклашингиз мумкин: соч қуритгич ёки соч дазмоли билан, энг дангасалар учун эса табиий қуритиш усули ҳам бор.

Янгича зинапоя (“лесенка”)

Сезиларли, аммо майин қатламли соч турмаги ҳам бизга ўтмишдан 2024-йил трендига кириб келган. Бу турмак барчага таниқли бўлган “каскад” ёки “зинапоя” турмакларига ўхшайди, фақат узун ва силлиқ сочлардаги варианти. Мазкур соч турмагининг афзалликлари: у юзни сочларнинг табиий гўзаллигини таъкидлайдиган майин қатламлар билан ўраб туради. Шунингдек, бу вариант умумий образингизни мувозанатлаш ва муваффақиятсиз соч бўёғини яшириши мумкин.

Япон чёлкаси

Япон чёлкаси бизга анимелар, шунингдек, 90-йилларнинг машҳур “Sailor Moon” мультсериалидан келган, шундан сўнг у соч турмагида катта ўзгариш яратди. Стилистларнинг таъкидлашича, бу соч турмаги варианти олдиндан чёлкаси бўлган ва ўз қиёфасида кескин ўзгаришларни истамайдиганлар учун мос келади. Бундан ташқари, у “балкон-чёлка”дан чарчаганларга ҳам манзур бўлади. Япон чёлкаси – енгил ва қалин эмас, у юзни тўлиқ қоплаб олмайди, кўзга тушмайди ва ҳатто пешонани очиқ туришига ёрдам беради.

Калта пикси

Бир вақтлар актриса Одри Ҳепбёрн томонидан машҳур бўлган пикси соч турмаги яна трендга айланмоқда. Пиксининг кўплаб вариантлар мавжуд бўлса-да, жуда калта пикси ёки “йигитча” услуби шу йил ёзининг тренди рўйхатига кирган. “Miu Miu” брендининг янги реклама кампаниясида “Тож” сериалининг асосий юлдузи Эмма Корин ҳам айнан ана шу калта-пикси соч турмагида суратга тушгани бежизга эмас.

“Ўсиб кетган” маллет

2024-йилнинг энг машҳур соч турмакларидан бири – маллет – ёз мавсумида анча ўсиб кетди ва стилистлар уни узун версияда қолдиришга қарор қилди. Сочларингизга узун маллет турмагини такрорлаш учун сартарошлар фақат сочларнинг юқори қисми ва юз атрофи толаларни қисқартиришни, бошнинг орқа қисмини узинроқ қолдиришни тавсия қилади. Муҳим бир эслатма: бошнинг орқа қисмидаги сочлар елкалардан ҳам тушмаслиги керак. Айтганча, соч турмагини визуал равишда узунлаштиришда қўл ости нарсаларни ишлатиш мумкин – масалан, “Dries Van Noten” шоусидаги каби патлар билан. Аммо бу фақат дабдабали тадбирлар варианти ҳисобланади.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.